Latest news

20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  4 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  0 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 19:13"Динамо" — "Лочин". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасидаги ўйин учун таркиблар маълум  3 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  6 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  10 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  6 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  10 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  13 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  7 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  2 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  16

Кутиб олинг АПЛнинг янги юлдузи Михаил Мудрик News

Кутиб олинг АПЛнинг янги юлдузи Михаил Мудрик

Украиналик "Ливерпул" ҳимоячиларини ростакамига терлашга мажбур қилди.

   Украиналик футболчи Михаил Мудрик "Челси" сафида бироз олдин "Ливерпул"га қарши ўйинда дебют қилди. Михаил 55 чи дақиқада Луис Холлнинг ўрнига майдонга туширилди. Эътиборли томони украиналик гарчи гол урмаган бўлсада, ўзини яхши томонлама кўрсата олди. 35 дақиқа ичида 4 га яқин хавфли вазият яратган Мудрик фойдали ҳаракатлар кўрсаткичи бўйича 92.9 фоиз натижа қайд этди (ўйиндаги энг яхши кўрсаткич). 


  Матбуот анжуманларида ўзини ўта хотиржам тарзда тутиб келаётган футболчи яшил майдонда ҳам босиқ ва вазмин ҳолда вазиятларни тўғри баҳолай олишини намойиш қилди. Дарио Срна "Михаил ўз позициясида Мбаппе ва Винисиусдан кейин 3 чи футболчи" деганида кўпчилик кулганди, аммо кўриб турганингиздек украиналик "Ливерпул" ҳимоячиларини ростакамига терлашга мажбур қилди. Шубҳам йўқки, Поттер футболчини кейинги ўйинда асосий таркибга киритади. Украин мураббийни шунга "мажбур" қилди. Мудрик бугунги ўйини билан АПЛга яна бир юлдуз ташриф буюргани, у билан энди эҳтиёт бўлиб муомалада бўлишлари кераклиги ҳақида жар солгандек бўлди. Туманли албион ҳимоячилари ва дарвозабонлари 22 ёшли вингернинг ҳаракатларини ўйчан тарзда кузатишган бўлсалар керак. Украиналик футболчилар ичида энг қимматбаҳосига айланган Мудрик, сифат ва совринлар бўйича ҳам энг зўри бўлишни уддалайдими ёки йўқ буни вақт кўрсатади. Ҳозирча тахтни Андрей Шевченкодек даҳо эгаллаб турибди...


Жалолиддин Халилов.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика