Latest news

18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  0 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  2 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  8 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  13 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  7 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0

Куртуа: "Саудия Арабистони спорт орқали ўз мавқеини яхшиламоқчи" News

Куртуа: "Саудия Арабистони спорт орқали ўз мавқеини яхшиламоқчи"

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа футбол оламида Саудия Арабистони ҳақида кўп гапирилаётгани ҳақида фикрларини билдирди.

"Ўйлайманки, Роналду билан шартнома имзолаш орқали Саудия Арабистони спортдаги ўз мавқеини яхшилашни хоҳлаяпти. Буни "Формула-1" ва бошқа тадбирларда кўрдик. Мисол учун, бизнинг шу ерда эканлигимиз шундан далолат беряпти. Буни Жаҳон чемпионатида ҳам кўрдик. Саудия Арабистони Аргентинани мағлуб этди.

Криштиану Роналдунинг ўзи бу ерга кўчиб ўтишга қарор қилди, бу Саудия Арабистонининг ўз мавқеини яхшилаш истагидан далолат беради. Бундай даражадаги ўйинчининг ўтиши лига учун муҳим", – деди Куртуа.

Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг "Реал" клуби 11 январь куни Испания Суперкубоги ярим финалида "Валенсия"га қарши баҳс олиб боради. Саудия Арабистони учинчи бор ушбу турнирга мезбонлик қилмоқда. Тўртта бўлиши мумкин эди, аммо 2021 йилда коронавирус чекловлари туфайли Суперкубок Испанияда ўтказилганди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика