Latest news

01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  0 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  1 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  1 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  16 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  343 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  121 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  5 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6

Куннинг энг муҳим тадбири ҳақида превью News

Куннинг энг муҳим тадбири ҳақида превью

Биласиз, бугун Монако шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг 2019/20 йилги мавсуми гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Мазкур маросим Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Унда Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиққан 32 жамоа 4тадан 8та гуруҳга бўлинган ҳолда ажратилади. Қуръа қоидаларига кўра, жамоалар тўрттадан корзинкага ажратиб чиқилган. Унга кўра, битта корзинкадаги жамоалар ўзаро гуруҳда тўқнаш келишмайди. Қоидага кўра, битта чемпионат вакиллари ҳам гуруҳда ўзаро тушиб қолишмайди. Мазкур ҳолат қуръа жараёнида истисно қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 26 жамоа гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри чиққан бўлса, қолган 6 жамоа номи квалификация раунди орқали аниқланди. Кучли-бешликдаги Англия, Германия, Италия ва Испания чемпионатида ўтган мавсум 1-4 ўринларни эгаллаган жамоалар ҳеч қандай квалификация ёки саралаш ўйинларисиз мусобақага иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган.


Европа чемпионлар лигасининг янги мавсуми иштирокчилари


Шунингдек, бугунги маросимда қуйидаги номинация бўйича ғолиблар аниқланади:

• Ўтган мавсум якунларига кўра УЕФАнинг энг яхши футболчиси

• Ўтган мавсум якунларига кўра УЕФАнинг энг яхши аёл футболчиси

• ЕЧЛ 2018/19 мавсумининг энг яхши дарвозабони

• ЕЧЛ 2018/19 мавсумининг энг яхши ҳимоячиси

• ЕЧЛ 2018/19 мавсумининг энг яхши ярим ҳимоячиси

• ЕЧЛ 2018/19 мавсумининг энг яхши ҳужумчиси


Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунларига кўра "Реал" футболчиси Лука Модрич УЕФАнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Жорий йил эса ғолибликка даъвогар футболчилар қаторидан Лионель Месси («Барселона», Аргентина), Виржил Ван Дейк («Ливерпуль», Голландия), Криштиану Роналду («Ювентус», Португалия) ўрин олган.


Европа чемпионлар лигасининг янги мавсумига 17 сентябрь куни старт берилади. Қуйида гуруҳ босқичи тур ўйинлари жадвалини эътиборингизга ҳавола этамиз.

1-тур: 17/18 сентябрь

2-тур: 1/2 октябрь

3-тур: 22/23 октябрь

4-тур: 5/6 ноябрь

5-тур: 26/27 ноябрь

6-тур: 10/11 декабрь

16 декабрь: қуръа 1/8 финал

18/19/25/26 февраль: биринчи ўйинлар 1/8 финал

10/11/17/18 март: жавоб ўйинлари 1/8 финал

20 март: қуръа 1/4 и 1/2 финал

7/8 апрель: биринчи ўйинлар 1/4 финал

14/15 апрель: жавоб ўйинлари 1/4 финал

28/29 апрель: биринчи ўйинлар 1/2 финал

5/6 май: жавоб ўйинлари 1/2 финал

30 май: финал - "Отатурк Олимпия стадиони", Истанбул


Азиз мухлислар, Сиз эса изоҳларда эҳтимолий гуруҳларда қайси жамоаларни кўришни исташингиз ва ўтган мавсум якунларига кўра УЕФАнинг энг яхши футболчиси номига ким кўпроқ лойиқлиги ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларингизни қолдиришингиз мумкин.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика