Latest news

13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   0 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  0 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  2 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  2 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  2 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  7 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1 09:28"Пахтакор" ҳимоячиси фаолиятини "Динамо" ёки "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  3 09:01Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  5 08:34"Сурхон" ва "Андижон" ўзаро футболчи алишишди. Шунингдек, "бургутлар" "шерлар"дан футболчи ижарага олади  2 08:05"Шўртан" яна бир собиқ "Олимпик" футболчиси билан шартнома имзолади  1

Кундалик №4. Ўйинга ҳам оз қолди! News

Кундалик №4. Ўйинга ҳам оз қолди!

20! Мана шу 20 санаси бизни Осиё Кубогидан ажратиб турибди. Бу сон кун сайин камайиб, ҳаяжонни, кун сайин оширяпти.
Сизларни билмадим-ку, мен жуда ҳам интиқлик билан кутяпман бу мусобақани.

Тонгги ва тунгги машғулотлар одатдан сал фарқ қилди. Кечқурун асосан ўйинга мос машғулот ўтказилди. Учта тенг кучли таркиб тузилиб, ҳужумни шакллантириш, ҳимояда тўғри позиция танлаш. Шу билан бирга жарима зарбаларни жонли девор турган ҳолатда муваффақиятли бажариш. Шуни таъкидлаб ўтиш лозим, Лутфулло Тўраевнинг жарима зарбалари бошқаларга қараганда анча самарали бўляпти. Ундан ташқари Сардор Рашидов ва Ислом Тўхтахўжаев ҳам бу вазиятлардан фойдаланишди. Ҳозирча Жепаров, Аҳмедов ва Ҳасанов машғулотларда иштирок этмаяптилар. Одил тикланиш жараёнини олиб бораётган бўлса, Жасурда кичик шамоллаш, Серверда эса бироз зўриқиш бор. Шу боисдан бу уч футболчи Иордания билан бўлиб ўтган ўйинда майдонга тушмайдилар.



Бразилиялик мураббийни илтифотига жавобан, терма жамоамиз мураббийлар штаби ҳам Азиз Ҳайдаровга ўйинда иштирок этиш учун рухсат бердилар. 22 декбарь куни терма жамоа аъзолари Азизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга боришларини айтишди.

Тунги машғулотга келаётганимизда, "Ал Васл" стадионида ўйин бўлаётган эди. Азизнинг айтишича, БАА лигасидаги ўринбосарлар ўйини, асосий таркиб учрашувидан бир кун ўтиб бўлар экан. Шу турда "Ал Васл" сафарда, "Ал Жазира" меҳмони бўлди. Ўринбосарлар ўйини эса аксинча, меҳмон жамоанинг стадионида бўлиб ўтар экан. Четдан ўйинни кузатдим, асосий таркиб билан ўринбосарлар таркибига эътибор бир хилда. Шифокоридан тортиб, маъмуригача. Ҳамма-ҳаммаси бир хил. Бизда эса асосий таркиб ва ўринбосарлар ўртасидаги фарқ жуда катта. Аммо ўйин борасида Ўзбекистон ёшлар лигаси қизиқарлироқ, бироқ моддий техника база борасида мақтана олмаймиз.



Бу услубни олий лигада ҳам қўллайдиган пайт келган кўринади. Ўринбосарлар ҳам асосий таркиб ҳаракат қиладиган майдонда тўп тепишади. Бу эса уларга бўлган эътибор юқорилигидан далолат. Ҳар икки жамоа ҳам асосий майдонда ўйнаши боис, асосий таркиб меҳмонда, ёшлари ўз уйида тур ўйинини ўтказар экан. Кетма-кет битта майдонда икки ўйин ўтказиб бўлмаслиги сабаб бўлса керак, клублар шу йўлни танлашган.

Буни энг фойдали жиҳати бошқа ерда. Олий лигада 18талик таркибга кирган футболчилар ўринбосарлар баҳсида деярли иштирок этмайдилар. Боиси, эртанги ўйин олдидан уларни асрашади. Аммо ўйинда 11 нафар футболчи асосий таркибда, эҳтиёжга қараб 3 нафари захирадан майдонга тушади. Қолган тўрт нафари эса ўйин амалиётисиз қолади. Баъзан шундай ҳолатлар бўладики, бир футболчи икки жамоа орасида қолиб, йил давомида саноқлигина ўйинида иштирок этади. Агар бизда ҳам асосий таркиб жамоалари эртасига ўйнасалар, ўйинда иштирок этмаган футболчиларда ўйин амалиёти бўлади. Бу ҳақда шу кунларда Азиз Ҳайдаров билан катта суҳбат қилишни режа қилдим, албатта уни сизларга ҳам тақдим этаман.

Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика