Latest news

01:15Расман: "Ал Насср" 90 миллионлик трансфер амалга оширди  1 00:50Туркия. Икки футболчиси четлатилган "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев тўлиқ ўйнади  0 23:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун 3 клуб таклифини рад қилди  1 23:21Йўқ! 108 миллионлик трансфер амалга ошмайди  3 22:47Родри ушбу мавсумда ўйнайдими? Гвардиола жавоб берди  3 22:18Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"  1 21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  8 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  42 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  8 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  62 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  3 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  5 18:38"Реал" ТВ ЕЧЛ қуръасидан кейин: "Ортиқ ҳеч ким "қайноқ тўпчалар" хақида гапира олмайди"  57

Кун тарихи. "Насаф" ОФК кубогини қўлга киритганига 7 йил тўлди News

Кун тарихи. "Насаф" ОФК кубогини қўлга киритганига 7 йил тўлди

Tags :  Насаф
Хабарингиз бор, 2011 йил 29 октябрь куни ОФК Кубоги бош совринини Қаршининг "Насаф" клуби қўлга киритганди.

"Насаф" жамоаси 2011 йилги мавсум давомида ОФК кубогида кўтаринки руҳда қатнашишганди.  Анатолий Демьяненко шогирдлари гуруҳ ва плей-офф босқичини анча ишончли ўтказиб турнирнинг ҳал қилувчи баҳсига қадар етиб боришади.

Қуръага кўра финал баҳси Қарши шаҳрида ўтказилди. Финалга жуда катта тайёргарлик кўрган қаршиликлар Кувайтнинг “Кувайт СК” жамоасини 2:1 ҳисобида доғда қолдириб, ОФК кубоги ғолибига айлангандилар.

Эсингизда бўлса, қаршиликлар ўшанда Қувайтнинг "Қувайт СК" клубига қарши Қарршидаги марказий стадионда баҳс олиб боришганди. Бунгача Қувайт жамоаси уч марта финалда иштирок этган бўлса, "Насаф" энди биринчи бор чиққанди.

"Насаф" гуруҳ ўйинларидаёқ ўзини кўрсатишни бошлаган. Бу жамоа ўз гуруҳида "Демпо" (Ҳиндистон), "Ал Ансар" (Ливан) ва "Ал Тилол" (Яман) клубларига қарши баҳс олиб борганди. Шуниси эътибор молик, "Насаф" гуруҳдаги ҳамма ўйинларни ўз фойдасига ҳал қилган. 

"Насаф" гуруҳ босқичида рақиблар дарвозасига 30та гол уриб, ўз дарвозасидан атиги тўртта тўп ўтказиб юборади. Энг йирик ҳисоб "Демпо" билан ўйинда қайд этилган - 9:0. Жамоанинг черногориялик ҳужумчиси Иван Бошкович барча ўйинларда ўзини кўрсатиб, саккиз бор тўп киритишга эришади. 

"Насаф" гугуҳдан чиққач, кейинги босқичда "Ал Файсали"га қарши баҳс олиб боради. Жамоанинг финалдаги рақиби "Қувайт СК" ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, нимчорак финалда "Ал Қодисия"га дуч келади. Бунда "Насаф" ўз рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этади. "Қувайт СК" эса 2:2 ўйнаб, фақат пенальтилар сериясига кўра 3:2 ҳисобида ғалабага эришади.


Чорак финалнинг биринчи ўйинида "Насаф" Таиландга сафар қилади ва "Чонбури"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтади. Ягона гол Иван Бошкович томонидан киритилади. Жавоб ўйинида эса "Чонбури" ҳам шу ҳисобда зафар қучади ва иш охир-оқибат пенальтилар сериясига бориб тақалади. Таиландлик машҳур футболчи Тердсак Чайман пенальтидан фойдалана олмайди, "Насаф" эса барча зарбаларни голга айлантириб ярим финалга йўл олади.

Буни қарангки, "Қувайт СК" ҳам чорак финалда Таидланд клуби қарши баҳс олиб боради. Рақиб - "Муангтонг Юнайтед". Икки ўйин натижасига кўра қувайтлар 1:0 ҳисобида зафар қучишади. Ярим финалда "Насаф" Иорданиянинг "Ал Виҳдат" клуби билан ўйнайди. Жамоа уйда 1:0 ҳисобида зафар қучиб, сафарда 1:1 ўйнайди. Қувайт клуби эса ярим финалда Ироқнинг "Арбил" жамоасини мусобақадан чиқариб юборади.

Ниҳоят жамоалар ҳал қилувчи финалга етиб келишади. Шу куни Қарши стадиони мухлислар билан тўлиб тошади. Ўйиннинг биринчи таймида ҳисоб очилмайди. Танаффусдан сўнг Илҳом Шомуродов гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқади. Кейинчалик орадан уч дақиқа ўтиб латвиялик Андрей Переплёткин ҳисобни 2:0га етказади. Қувайтликлар ҳам гол уришнинг уддасидан чиқишади, лекин бу етарли бўлмайди ва натижада "Насаф" финални 2:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этиб, бош соврин соҳиби бўлади. 

Учрашув якунига етгач, "Насаф" жамоасига тантанали равишда кубок топширилади, шунингдек Иван Бошкович "Энг яхши тўпурар", Артур Геворкян эса "Мусобақанинг энг яхши футболчиси" совринини ташкилотчилардан қабул қилиб олади. 

Анатолий Демьяненко. Бу мутахассис ўзбек клубларига халқаро мусобақада соврин ютиб берган илк ва ягона мураббий бўлиб турибди. Ҳеч ким билмаслиги мумкин, аммо айнан Демьяненко ўша пайтда ОФК кубогида Элдорбек Суюновга ишонч билдирганди. 20 ёшли иқтидорли посбонга халқаро майдон ҳавосидан нафас олишга  имконият яратиб берганди.

Демьяненко даврида "гуллаган", аммо Бердиев қўл остида ўйнай олмаган ОФК Кубоги-2011 тўпурари - Иван Бошкович. Қўлида байроғимизни хилпиратиб турган ажойиб футболчи эса Жаҳонгир Жиямуродов...


Тарихий ўйин қайдномаси:

ОФК кубоги - 2011.

Финал.

"НАСАФ" - "Кувайт СК" - 2:1 (0:0)

2011 йил, 29 октябрь. Қарши. "Марказий" стадион. 15753 томошабин.

Ҳакамлар
: Ким Дон Жин, Жеон Хайи Сан, Ли Жун Мин (Жанубий Корея).

Голлар: Шомуродов, 62 1:0. Переплёткинс, 64 2:0. Каби, 69 2:1.

Насаф - Муроджон Зуҳуров, Ботир Қораев (с), Боян Малишич, Мақсуд Каримов, Жаҳонгир Жиямуродов, Лутфулла Тўраев, Эркин Бойдуллаев, Андрей Переплёткинс, Артур Геворкян, Илҳом Шомуродов (Фозил Мусаев, 84), Иван Бошкович (Артём Филипосян, 90+4).

Кувайт СК-Холид Фадҳли, Ёқуб Тоҳир, Фаҳад Авад, Рафат Жобир, Ҳусайн Шаммари (Али Алкандари, 81), Лассана Фане, Рожерио, Аҳмад Сабоҳ (Абдуллоҳ Бураики, 61), Носир Ал Қаҳтони, Холид Шаммари, Ландри Каби.

Учрашув комиссари: Абдул Ғафур Ҳамид (Мальдив орллари).

Огоҳлантириш: Каби, 26. Аҳмад Сабоҳ, 35. Ҳусайн Шаммари, 49. Зуҳуров, 88. Малишич, 89.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика