Latest news

16:52"Навоий ФА" - "Пахтакор" 0:0  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. Наманган ФА - "Бунёдкор" 1:1  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Локомотив" 1:0  1 15:55Бешинчи олтин, янгиланган 13 йиллик тарих ва чемпион мураббийлар   5 15:44"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари  1 15:31"Челси" сўнгги 6 трансфер ойнасида АПЛда энг катта зарар кўрди – 949 миллион евро. Қолганлардачи?  3 15:22"Қизилқум" 4-май куни ўз уйи - Навоийга қайтади  1 14:39Голбан, Дориев, Ғиёсов ва бошқалар ... Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  2 14:25Винисиус: "Менга яхши инсон бўлишим учун эмас, голлар уришим учун пул тўлашади"  12 14:00"Интер" - "Рома" ўйини 27 апрелга кўчирилди. "Барса" билан ўйин – 30 апрелда  3 13:25"Барса" 2025 йилда Ла Лигада мағлубиятга учрамаяпти – 12 ғалаба ва 2 дуранг  4 13:00Иньеста "Барса" ҳақида: "Ўйинга қараганда, требл ҳақида гапириш – муболаға эмас. Ҳамма нарса яқин кунлардаги ўйинларда ҳал бўлади"  13 12:40Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради  14 12:24Суперлига 7-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Тимур Тўхтасинов бошқаради  7 12:14Россия терма жамоаси CAFA мусобақасида қатнашадими?  24

Кун тарихи. "Насаф" ОФК кубогини қўлга киритганига 4 йил тўлди News

Кун тарихи. "Насаф" ОФК кубогини қўлга киритганига 4 йил тўлди

2011 йилнинг 29 октябрь куни Қаршининг “Насаф” жамоаси ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очган кун сифатида тарихда қолган.


"Насаф" жамоаси 2011 йилги мавсум давомида ОФК кубогини кўтаринки руҳда олиб боришганди. Гуруҳ босқичи доирасидаги барча учрашувларда рақиблар ўта йирик ҳисобларда тор-мор этилгандилар. Анатолий Демьяненко шогирдлари плей-офф босқичини ҳам анча ишончли ўтказиб турнирнинг ҳал қилувчи баҳсига қадар етиб боришади.

Қуръага кўра финал баҳси Қарши шаҳрида ўтказилди. Финалга жуда катта тайёргарлик кўрган қаршиликлар Кувайтнинг “Кувайт СК” жамоасини 2:1 ҳисобида доғда қолдириб, ОФК кубоги ғолибига айлангандилар.

"Насаф" жамоаси ўзбек клублари ичида халқаро мусобақада ғолиб чиққан илк клуб саналади.

Орадан тўрт йил ўтиб "Насаф" жамоаси ўзининг иккинчи катта совринини қўлга киритди. Яқиндагина Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" Ўзбекистон кубогида илк бор зафар қучганди.

Қизиғи, бу сафар ҳам "Насаф" октябрь ойида ўзининг катта ғалабасини тантана қилди.

Тарихий ўйин қайдномаси:

ОФК кубоги - 2011.

Финал.

«НАСАФ» - «Кувайт СК» - 2:1 (0:0)

2011 йил, 29 октябрь. Қарши. "Марказий" стадион. 15753 томошабин.

Ҳакамлар: Ким Дон Жин, Жеон Хайи Сан, Ли Жун Мин (Жанубий Корея).

Голлар: Шомуродов, 62 1:0. Переплёткинс, 64 2:0. Каби, 69 2:1.

«Насаф»: Муроджон Зуҳуров, Ботир Қораев (с), Боян Малишич, Мақсуд Каримов, Жаҳонгир Жиямуродов, Лутфулла Тўраев, Эркин Бойдуллаев, Андрей Переплёткинс, Артур Геворкян, Илҳом Шомуродов (Фозил Мусаев, 84), Иван Бошкович (Артём Филипосян, 90+4).

«Кувайт СК»: Холид Фадҳли, Ёқуб Тоҳир, Фаҳад Авад, Рафат Жобир, Ҳусайн Шаммари (Али Алкандари, 81), Лассана Фане, Рожерио, Аҳмад Сабоҳ (Абдуллоҳ Бураики, 61), Носир Ал Қаҳтони, Холид Шаммари, Ландри Каби.

Учрашув комиссари: Абдул Ғафур Ҳамид (Мальдив орллари).

Огоҳлантиришлар: Каби, 26. Аҳмад Сабоҳ, 35. Ҳусайн Шаммари, 49. Зуҳуров, 88. Малишич, 89.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика