Latest news

20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  0 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  1 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  3 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  6 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  23 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2

Кун ўйини: Фантастик ярим финалга марҳабо! News

Кун ўйини: Фантастик ярим финалга марҳабо!

Миллатлар лигаси ярим финал доирасидаги иккинчи баҳсда Голландия Англия билан финал йўлланмаси учун курашади.

Кеча Миллатлар лигаси ярим финалининг илк тўқнашувида Португалия Швейцарияни Роналдунинг хет-трики эвазига мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бугун эса Португалиянинг финалдаги рақиби номи мазкур ажойиб ўтиши кутилаётган беллашувда аниқланади.

Netherlands

Matthijs de Ligt - 73', Quincy Promes - 114'

UEFA Nations League A Championship Playoff . Round 1/2

07/06/2019, 00:45

1
:
3
Finished AET

England

Marcus Rashford - 32'

Stadium: Estadio D. Afonso Henriques, 25711 spectators

Referee: Clement Turpin

45'
90'
120'
30'  Matthijs de Ligt
45'  Denzel Dumfries
68'  Ryan Babel (Quincy Promes)
68'  Marten de Roon (Donny van de Beek)
73'  Matthijs de Ligt
73'  Memphis Depay
91'  Steven Bergwijn (Davy Propper)
97'  Kyle Walker
106'  Donny van de Beek
114'  Frenkie de Jong (Kevin Strootman)
114'  Quincy Promes
114'  Memphis Depay
32'  Marcus Rashford
46'  Marcus Rashford (Harry Kane)
61'  Jadon Sancho (Jesse Lingard)
70'  Harry Kane
77'  Fabian Delph (Jordan Henderson)
106'  Declan Rice (Dele Alli)

Голландия (тахминий таркиблар): Силлессен; Думфрис, де Лихт, ван Дейк, Блинд; де Роон, Ф. де Йонг, Вейналдум; Промес, Депай, Бабел.

Англия (тахминий таркиблар): Пикфорд; Уокер, Стоунз, Магуайр, Чилуэлл; Хендерсон, Райс, Баркли; Санчо, Рэшфорд, Стерлинг.


Айни пайтда авлодлар алмашувини бошдан кечирган ва келажаги порлоқ авлод етишиб чиқаётган мазкур жамоалар ўртасидаги баҳс жуда қизиқарли ўтиши кутилмоқда. 

Ниҳоят маълум танаффусдан сўнг халқаро майдонга қайтаётган Голландия учун Миллатлар лигасидаги эҳтимолий ғалаба торт устидаги олчага айланади. Англия ҳам неча йиллардан буён халқаро майдонда зафар қучмаган ва Миллатлар лигаси орқали ушбу нохуш серияга чек қўйишга бўлган иштиёқ юқори.

Голландия терма жамоаси таркиби айни дамда яхши мувозанатда. Таркибда яқиндагина "Аякс" билан ЕЧЛда мўъжиза кўрсатган иқтидорлар коллекцияси ва "Ливерпуль" сафида ЕЧЛ ғолибига айланган асосий фигуралар Вейнулдум ва ван Дейк мавжуд. Бу эса Голландиянинг ҳозирги ҳолатига берилган энг холис баҳо. Агарда учар голландлар бугун квалификацияда жаҳон чемпионлари Францияга қарши ўйиндаги каби ҳаракат қилишса, унда Англияга ҳавас қилиб бўлмайди.

Англия терма жамоаси ҳам Голландия сингари янги порлоқ авлод билан юқори мақсадларни қўйишмоқда. Гарет Саутгейт жамоаси ўтган йили ёзда Россияда ўтган Жаҳон чемпионатида жамоа янги даражага чиққанини ўзининг иштироки орқали эълон қилганди. Миллатлар лигаси ғолиблиги учун эса Англия Голландия қатори асосий фаворитлардан бири саналади. Аммо улардан бири бугун курашдан чиқишига тўғри келади.

Агарда Англияда бугун Голландия тўсиғидан ўтиб, финалда зафар қучадиган бўлса, унда 1966 йилдан кейин илк бор халқаро соврин футбол ватанига кетади.

Рональд Куман (Голландия бош мураббийи): - Фантастик баҳс бўлади. Ҳар иккала жамоа ҳам жуда катта ўсишга эришишди. Англия ҳам биз каби асосан ёшларга ишонмоқда. Уларда қатор иқтидорли футболчилар мавжуд. Имкониятлар тенг. Ҳаммаси ўйинда ва кўп жиҳатдан индивидуал маҳорат эгаларига боғлиқ бўлади. Миллатлар лигаси ҳар қандай жамоа учун соврин ютиш учун ажойиб имконият. Ўйлашимча, Голландия терма жамоасининг вақти етиб келди.

Гарет Саутгейт (Англия бош мураббийи): - Ҳар доим жиддий ва чинакамига муҳим баҳсларда иштирок этиш истаги юқори бўлади. Миллатлар лигаси бизга бундай имкониятни тақдим этмоқда. Жаҳон чемпионатида ярим финалга қадар бориб жуда катта тажриба тўпладик. Шу боисдан ҳам биз катта ўйинларда иштирок этишни истаймиз. Англия қайсидир маънода катта бурилиш қиладиган пайт келди. Биз энди ярим финал ёки қандайдир масофага эмас, балки соврин ютадиган жамоага айланмоғимиз лозим.

Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ) 

Миллатлар лигаси ғолибига УЕФА 10,5 миллион евро беради.

УЕФА Миллатлар лигаси финали 9 июнь куни бўлиб ўтади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика