Latest news

12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  0 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  3 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  3 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  9 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  11 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Кувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  4

Кун мавзуси: Андижон вилоятига Суперлигада жамоа керак эмасми? News

Кун мавзуси: Андижон вилоятига Суперлигада жамоа керак эмасми?

Деярли футболга алоқадор барча ижтимоий тармоқлар, хусусий каналларда "Андижон"даги вазият борасида хабарлар чоп этилмоқда.

Клубдаги муаммолар "Бухоро" билан ўйиндан аввал юзага келганди. Биз эса барчасига ишонч ҳосил қилиш учун бироз кутишимизга тўғри келди ва маълумотлар тўғрилигига аниқлик киритдик.

1. Журъатбек Қувватов қаерда?


2020 йилнинг иккинчи яримида клуб бошқарувини қўлига олган тадбиркор, "Макрофарм" компанияси раҳбари, "Андижон" клуби президенти Журъатбек Қувватов маълум бўлишича соғлиғидаги муаммолар сабаб Туркияда жарроҳлик амалиётини ўтказган. Шу вақтгача бир қанча катта ишларни амалга оширган, клубни Суперлигага қайтарган инсонга соғлик тилаб қоламиз. Мавсум поёнига етмасданоқ Журъатбек Қувватов "Андижон" раҳбарлигидан кетмоқчи экани ҳақида хабарлар келди. Бунга айрим инсонлар томонидан Қувватовга нисбатан қилинаётган ноҳақликлар сабаб бўлиши мумкин.




2. Бухородаги муаммо

Клуб "Бухоро" билан учрашувга бир неча кун олдин боришни лозим, деб топди. Тайёргарликнинг сўнгги қисмини Бухорода олиб борди. Жамоа истиқомат қилган меҳмонхонага эса тўланиши керак бўлган маълум бир сумма кечиктирилди. Аммо Қувватовнинг яқини томонидан тўланганини таъкидлашди. Ҳаттоки, бунинг учун клуб мухлислари эҳсон қутиси ҳам ташкил қилишга мажбур бўлишди. Бунисига нима дейсиз? Ўйиндан олдинги муаммолар жамоа кайфиятига таъсир қилмай қолмади. Якунда "Бухоро" ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу "Андижон"нинг жорий мавсумдаги иккинчи мағлубияти бўлди. Шунингдек, жамоа бу йил иккинчи бор бир учрашувда ўз дарвозасидан 3та тўп олиб чиқди.

3. Футболчилар 7 ойдан бери маош олаётгани йўқ!

Олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган, Андижон вилоятининг бош жамоаси ҳисобланган "Андижон" клуби футболчилари 7 ойдан бери маош олмаётгани маълум бўлди. Охирги 4та мукофот пули ҳам берилмаган. Мана шундай ҳолатда ҳам жамоа Суперлига йўлланмасини мавсум тугашига 4та тур қолганида қўлга киритиб бўлганини алоҳида қайд этиш лозим. Маош борасида катта узилиш борлиги аён. Ҳаттоки, клуб сўнгги турни қандай якунлаб қўйиш борасида бош қотирмоқда.




4. Прожектор муаммоси

"Бобур Арена" стадионида энг асосий муаммо унинг ёритгичлари талаб даражасида эмаслигини ҳамма билади. Про лигадаку бир амаллаб мавсумни ўтказди, аммо Суперлигада бу прожектор билан иштирок этиб бўлмайди. Бизга маълум бўлишича шахсан ЎФА раҳбари вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновга мазкур муаммони ҳал қилиш бўйича топшириқ берган. Прожектор муаммоаси ҳал бўлмаса, "Андижон" Суперлигада уй ўйинларини нейтрал стадионларда ўтказишига мажбур бўлади.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика