Кун ФАКТИ!!! Футбол тарихидаги "Энг тез автогол соҳиби"ни биласизми?
05 jan 2016 17:47
News
Кун ФАКТИ!!! Футбол тарихидаги "Энг тез автогол соҳиби"ни биласизми?
Лойиҳамизнинг бешинчи сонини эътиборингизга тақдим этамиз.
Футболда - рақибидан кўпроқ гол киритган жамоа ғалаба қозонади, буни барчамиз яхши биламиз. Лекин кўп урганда ҳам, ўша голларни рақиб дарвозасига киритиш лозимлигини ҳам ёдда тутиш зарур! Лекин бугунги қахрамонимизга бу тўғрисида эслатишмаган кўринади.
Ўтган асрнинг 60 йилларида Италиянинг "Брешиа" жамоаси шарафини ҳимоя қилган Мацциани танийсизми? Унинг (анти)рекордчи эканлигини-чи? Ҳа, айнан шунақа. "Мантова" клубига қарши ўйинда ҳимоячининг "омади чопади". У ўйиннинг 38-сониясида гол уради. Аммо, лекин, бироқ... Бу ўз дарвозасига урилган гол эди. Бу ҳаракати туфайли Мацциа "Энг тез автогол соҳиби" сифатида футбол тарихидан ўрин олган.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments