Latest news

19:08Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор" (матнли трансляция)  17 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  9 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  0 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  8 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8

Куман: "ВАРга тушунмаяпман" News

Куман: "ВАРга тушунмаяпман"

"Барселона" бош мураббийи Роналд Куман ЛаЛига 7-тури доирасида "Реал"га учралган мағлубият ҳақида гапирди.

- Яхши ўйин кўрсатдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда ҳам ёмон кўринмадик. Ўйиннинг боришини инобатга олсак, бундай мағлубиятга лойиқ эмасдик.

Арбитрнинг айрим қарорлари жуда тушунарсиз бўлмоқда. Унинг пенальти борасидаги қарори натижага жиддий таъсир қилди. Пенальтига қадар яхши ўйин кўрсатаётгандик.

- Пенальти ҳақида нима дея оласиз?
- Унинг таъсири катта бўлди. ВАРга тушунмаяпман. ВАР доим "Барселона"га қарши ишлатилмоқда. Жарима майдончаси ичида кийимдан тортиш ҳолатлари оддий вазият ҳисобланади. Беш ўйин ўтказган бўлсак, бирор марта ВАР бизнинг фойдамизга қарор чиқармади. "Хетафе"га қарши ўйиндаги карточкалар... Биз бунга лойиқ эмасдик.

- Ҳакамларга нима дегандингиз?
- "Сиз учун бу пенальтими? Мен учун йўқ". Шундай дедим, бир кун келиб, у менга ВАРнинг Испанияда ишлатилиш тизимини тушунтириб берар.

Тушуняпсизми, бирор марта фойдамизга қарор чиқарилмади. "Севилья"га қарши ўйинда Мессига фол ишлатилганида пенальти йўқдими? "Хетафе"га ҳам икки марта қизил карточка бериш керак эди. Ундан нима учун ВАР доим "Барселона"га қарши ишлатилишини сўрадим.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика