Latest news

09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  7 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  10 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  7 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  11 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1

Куман: “Миллатлар Лигаси финалида ўйнаш босим эмас, хуш кайфият бағишлайди” News

Куман: “Миллатлар Лигаси финалида ўйнаш босим эмас, хуш кайфият бағишлайди”

Голландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман Миллатлар Лигаси финалида Португалияга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Агар турнир бошидан ёдга оладиган бўлсак, биз ўз гуруҳимизда Франция ва Германия билан тўп тепганмиз ва ўшанда ҳеч ким бизни гуруҳда 1-ўринни эгаллашимизни кутмаганди. Финалда тўп тепиш бу босим эмас, аксинча бизга хуш кайфият бахш этади.

Биз Франция, Германия ва Англияни мағлуб этдик. Финалда Португалияни, унинг ҳудудида мағлуб этсак, ажойиб иш бўларди. 

Бизнинг финал учун режамиз бор ва бу “план” рақибда ҳам бўлиши аниқ. Улар ҳимояда кучли ўйин кўрсатишади ва ўз майдонларида тўп тепишмоқда. Бу иккита муҳим жиҳат улар учун муҳим. Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатиб, рақиб дарвозаси олдида вазият яратиб, голлар уришимиз лозим. Бу финал, унда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин”, дея Куманнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика