Куман Лукакуни "Барса"да кўришни истаган, бироқ...
16 sep 2020 23:10
News
"Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку "Барселона" бош мураббийи Роналд Куманнинг асосий трансфер мақсади эди, деб хабар бермоқда Каталониянинг Esport3 телеканали.
Манбага кўра, бельгиялик ҳужумчи 57 ёшли мутахассис учун ҳужум чизиғини кучайтиришнинг устувор варианти бўлган, аммо қийин иқтисодий вазият туфайли "Барселона" форвард билан шартнома имзолай олмади.
Куман 27 ёшли футболчини "Барса"дан кетишга яқин турган ҳужумчи Луис Суаресга ўринбосар сифатида кўрган.

Маълумот учун, мураббий Лукаку билан 2016 йилдан 2017 йилгача "Эвертон"да бирга ишлаган. Бельгиялик ўшанда 37 учрашувда 25 та гол урган.
Форвард 2019/20 йилги мавсумда А Серияда 36 учрашув ўтказди ва 23 та гол урди.
Link :
Source : Esport3
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
22:15
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди 46
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Comments