Latest news

17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  1 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  2 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  1 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  5 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8

Куман: "Биз ғалабага лойиқ эдик" News

Куман: "Биз ғалабага лойиқ эдик"

"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман ЛаЛига доирасида "Эйбар" билан ўйинда қайд этилган дуранг ҳақида гапирди.

"Биз ғалабага лойиқ эдик ва бунинг учун барчасини амалга оширди. Уларда фақатгина бир вазият бўлди. Биз эса вазиятлар яратдик, пенальти ура олмадик, ҳимояда қўпол хатога йўл қўйдик. Барчаси яхши кетаётганди, машғулотларда футболчилар қаттиқ меҳнат қилишмоқда.

Биринчи бўлимда ҳимоядан чиқишда муаммолар кузатилди. Чизиқлар орасида футболчилар очила олишмади. Иккинчи бўлимда эса яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик.

Ҳа, хато туфайли гол ўтказдик, бироқ ҳеч кимни айбламайман. Ҳамма хато қилади. Биз яратилган вазиятлардан голлар уришимиз керак эди. "Барселона" Мессисиз яхши ёки ёмон ўйнади деб айтиш ноўрин. Умуман олганда биз яхши ўйин кўрсатдик. Майда хатолар бизни ғалабадан мосўво қилди.

Агарда реалист бўлсангиз, ушбу мавсумда ғалабалар қозониш осон бўлмаяпти. Барчасини уддалаш мумкин, иложсиз ишнинг ўзи йўқлигини "Атлетико" кўрсатиб беряпти", - деди Куман.

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика