Latest news

19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   0 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  38 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1

Кучук: "Ростов"да ким ўйнаши ва кимни қайдномага киритишни мен ҳал қиламан!" News

Кучук: "Ростов"да ким ўйнаши ва кимни қайдномага киритишни мен ҳал қиламан!"

"Ростов" бош мураббийи Леонид Кучук "Ахмат"дан учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Жамоавий ўйинни йўлга қўйиш учун қанча муддат талаб этилади?
- Майдонда рақибни ҳар томонлама енгдик. Иш ҳажмининг тезлиги, якка курашларда ҳам жамоамиз яхши ўйнади ва майдонда "Ахмат" жамоасидан кўра, "Ростов" катта ҳажмдаги ишларни амалга оширди. Жамоам ўйинни тўғри қурди. Шунчаки кўплаб футболчилар жамоага яқиндагина қўшилишгани туфайли бу ўз таъсирини кўрсатди. Биз йиғинни асосан ёшлар таркибидаги футболчилар билан ўтказдик. Иккита ўйинда ҳам гарчи очколар йўқотилган бўлсада жамоамиз ёмон таассурот қолдирмади. Ўйин жиҳатидан уларга эътирозим йўқ. Аксинча улардан миннатдорман. Натижа кишини ранжитиши табиий. Лекин "Ростов" рақибларидан қизиқроқ ва мазмунлироқ футбол ўйнади. Футбол шуниси билан ҳам қизиқ. Бугунги баҳс тақдирини рикошет ҳал қилди.

- Нега ўйин қайдномасига Препелице киритилмади?
- Ким қайдномага тушиши ва бошланғич таркибда тушишини мен ҳал қиламан. Буни тўғри қабул қилиш керак. Бугун ўйин қайдномасига 21 футболчи бор эди. Бу етарлича. Машғулотларда эса барча бирдек тер тўкмоқда.

- Ўйинни учта марказий ҳимоячи билан бошладингиз. Кейин эса Гацкан олдинга ўтди. Бу ўзгариш мағлубиятга учраётганларингиз туфайли амалга оширилдими?
- Биз рақибга босимни кучайтириш мақсадида бу ишни амалга оширдик. Майдон марказидаги устунликни қўлга олиш зарур эди.

- Калачев энг ўткир футболчиларлан бири. Нега уни захирага олиш қарорига келдингиз?
- Калачев ажойиб ўйинни ўтказди. Шунчаки қанотларга тезлик қўшиш мақсадида бу қарорга келдим. Жамоа шифокори билан маслаҳатлашган ҳолда уни алмаштирдим. Унга ўйин учун миннатдорчилик билдираман.

- "Урал"га қарши ўйиндан кейин Бердиев қурган ўйин услубини сақлаб қолишга ҳаракат қилишингиз ҳақида айтгандингиз. Бердиев билан алоҳида гаплашиб олдингизми?
- Мен Бердиев била шахсан таниш эмасман ва гаплашганим йўқ. Мен ўйинни ўзим истагандек қураман. Бошқа мутахассис кўзи билан футбол кўрмайман ва жамоам ўйинини қурмайман. "Ростов"ни ўйинини бошқа мутахассис кўзи билан қараб қурадиган бўлсам, унда менда ҳеч нарса ўхшамайди.

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика