Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Кучлилар аниқланмоқда News

Кучлилар аниқланмоқда

Қарши шаҳрида Олий ва Биринчи Лига клублари футбол мактаблари ва тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги 2014 йилги Ўзбекистон Биринчилиги финал босқичи мусобақаларига старт берилди.
1998-99 йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган саккиз жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришишди.  “А”гуруҳида илк учрашувда “Насаф” футбол мактабининг 1999 йилда  туғилган тарбияланувчиларидан ташкил топган “Аланган” жамоаси “Олмалиқ” футболчиларини 5:3 ҳисобида мағлуб этган бўлса, “Бухоро” – “Бунёдкор” жамоалари учрашувида тошкентлик футболчиларнинг қўллари баланд келди – 1:3. 

“В” гуруҳидан ўрин олган “Нефтчи” ва “Пахтакор” жамоалари тўқнашуви анча шиддатли кўриниш олди. Учрашув давомида ёш “пахтакор”чилар бир эмас, икки марта 11 метрлик жарима зарбаларини голга айлантира олмаган бўлишса, ўйин сўнггида фарғоналик ёшлар пойтахтлик футболчилар дарвозасини ишғол этиб, ғалабани илиб кетишди. “Нефтчи”- “Пахтакор” 1:0.  Майдон эгалари “Насаф” футбол мактаби жамоаси эса гуруҳдаги илк рақиби “Навбаҳор” футболчиларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади – 5:1.

Жамоамизга ғалаба келтирган голларга Жаҳонгир Қурбонбоев, Илҳом Алижонов, Даврон Тўраев ва Ислом Кенжабоев (2 та) муаллифлик қилишди.  5 ноябрь куни гуруҳларда иккинчи тур беллашувлари ўтказилади.  “А” гуруҳи  Соат 10:00  “Бухоро” – “Аланга” Соат 10:00  “Бунёдкор” – “Олмалиқ”  “В” гуруҳи.  Соат 12:30.  “Нефтчи” – “Насаф” Соат 12:30  “Пахтакор” – “Навбаҳор”  Барча учрашувлар”Насаф” футбол мактабига қарашли сунъий ва табиий қопламали футбол майдонларида ўтказилмоқда. 

Мусобақанинг илк кунидан олинган фотосуратларни қуйидаги манзилда томоша қилишингиз мумкин: фотогалерея
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика