Latest news

09:41Суперлиганинг 2-турида ишлайдиган расмийлар билан танишинг  0 09:33«Реал» етакчиси «Атлетико»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин  1 09:04«Ливерпуль» ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 08:35Харри Кейн тарихий натижани қайд этди  1 08:10Элит ОЧЛ. "Пахтакор" сафарда "Ал-Ҳилол"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.  10 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда «Пахтакор» футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:33"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?  14 03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  128 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  160 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  84 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  6 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  16 23:25Фримпонг "Барса" ёки "Реал"га ўтмоқчи  6 23:08"Қўқон-1912" эртага тақдимот маросимини ўтказади. Тадбир мухлислар ва ОАВ учун очиқ   0 22:27Фарғона вилояти ҳокими "Нефтчи" қароргоҳида бўлди  3

"Кучли-бешлик": Гельзеркирхенда ажойиб қарама-қаршилик (ФОТО) News

"Кучли-бешлик": Гельзеркирхенда ажойиб қарама-қаршилик (ФОТО)

Бугун "Кучли-бешлик"даги учта чемпионатда тур ўйинларига старт берилади.

Бундеслигада 7-тур доирасида Гельзеркирхенда ажойиб қарама-қаршилик гувоҳига айланамиз.

Еврокубокларсиз қолиб кетган "Шальке" ва "Байер" "Veltins-arena"да ўзаро тўқнаш келишади.
Тедеско "Шальке" аввалги мавқеини тиклаш билан оворда. Хайко Херлихх олдидаги вазифа ҳам айнан шундан иборат.
Турнир жадвалидаги ҳолатдан келиб чиқсак, бу турдаги ғалаба орқали "Шальке" кучли бешликка кириб олиш имкониятига эга. "Байер" эса Гельзиркерхинда ғалаба қозонса, унда турнир жадвалида "Шальке"ни қувиб ўтиши мумкин.


Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига қарайдиган бўлсак, устунлик "Байер" тарафида.
"Шальке" 15та ғалаба эришган, "Байер" эса 22 бор ғалабани тантана қилган. Қолган 17 учрашувда дуранг қайд этилган.

Турнир жадвалида юқори кўтарилиш учун ҳар иккала жамоа бу учрашувга фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқиши аниқ.

Бундеслига, 7-тур. Турнир жадвали

"Шальке" - "Байер" (23:30)
"Veltins-Arena" стадиони.
Бош ҳакам
: Гуидо Винкманн.



Франция 1 дивизионида бугун 8-турга старт берилади.
Турни "Монако" - "Монпелье" учрашуви очиб беради.
Ўтган турда ПСЖдан очко тортиб олган "Монпелье" жамоаси эндиликда бошқа етакчидан очко олишга уриниб кўради.

Ўтган йили Монте-Карлода меҳмон бўлиб олтита голни қучоқлаб кетган "Монпелье" бу сафар анча эҳтиёт бўлиб ўйнашига тўғри келади. Аммо бу йилги "Монако" ўтган йилгидан фарқ қилади. Монегасклар таркибидаги бир қатор етакчилар энди бу жамоа шарафини ҳимоя қилишмайди. Жардим жамоасида айни пайтда руҳий тушкунлик мавжуд. Чунки сешанба куни жамоа ЕЧЛ доирасида ўз уйида "Порту"дан қақшаткич зарбани қабул қилиб олди.

Мичел дер Закариян бугун шогирдларига рақибнинг айнан руҳий тушкунлигидан унумли фойдаланишга чақириши табиий.
ПСЖ буза олмаган ҳимояни ҳозирги "Монако" забт этадими, деган саволга бугун тунда жавоб оламиз.

Бу жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар соладиган бўлсак, катта устунлик "Монако" тарафида эканлигини кўрамиз.
Ўтказилган 50 учрашувдан 32тасида "Монако" ғалаба қозонган бўлса, бор-йўғи 4тагина ўйинда "Монпелье" ғалаба нашидасини сурган. Қолган 14 баҳсда эса ғолиб номи аниқланмаган.



Франция чемпионати, 8-тур.

"Монако" - "Монпелье" (23:45)
"Стад де Луис II" стадиони.
Бош ҳакам
: Тони Чапрон (Франция)



Ла Лигада 7-турни "Сельта" ҳамда "Жирона" ўртасидаги учрашув очиб беради.

Турнир жадвалининг иккинчи қисмидан ўрин олган жамоалар тўқнашувида фаворит номи аниқ. Мезбонлар бу беллашувда катта эҳтимол билан Ла Лиганинг янги жамоасидан 3 очко олишади.

Жорий мавсумда "Сельта" ўз уйидаги учрашувда фақатгина битта "Реал Сосьедад"га ютқазди.
"Жирона" эса ҳозирча сафардаги учрашувларда бирорта ҳам гол ургани йўқ. Жамоа сўнгги бор 26 августда ўз уйидаги учрашувда рақиблар дарвозасини ишғол этганди.
Бу жамоалар Испания қуйи лигасида умумий ҳисобда ўзаро 4 маротаба тўқнаш келишган. иккита ўйинда "Сельта", битта баҳсда "Жирона" ғалаба қозонган ва яна бир учрашувда дуранг қайд этилган.


Ла Лига, 7-тур.

"Сельта" - "Жирона" (00:00)
"Эштадио Муникипал де Балайдос" стадиони.
Бош ҳакам
: Пабло Гонзалез.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика