Latest news

13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  1 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  1 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  5 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  8 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  9 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3

Кубок ўйинида захира дарвозабонисиз қолганлар News

Кубок ўйинида захира дарвозабонисиз қолганлар

Маълумки 18-20 апрель кунлари мамлакатимизда Ўзбекистон Кубогининг 1\16 финал босқич ўйинлари бўлиб ўтди.
Унда мухлислар бир қатор қизиқарли учрашувларга гувоҳ бўлди. Биринчи лиганинг бир нечта жамоалари Кубок баҳсларида сенсация кўрсатиб олий лига вакилларини мусобақадан чиқариб юборгани мухлисларда Кубок учрашувларига бўлган қизиқишни бироз ортишига сабаб бўлди.

Ортда қолган ўйинларда қизиқ ва шу билан бирга эътиборга молик воқеалар ҳам учради. Жумладан иккита жамоа учрашувларни захира дарвозабонисиз ўтказди. Гап айнан қайси клублар ҳақида кетаётганини зукко ўқувчиларимиз аллақачон пайқаган бўлса ажаб эмас. 18 апрель, жума куни Тошкентга сафар уюштирган Хоразм учрашувга атига битта даврозабон билан ташриф буюргани кўпчиликни эътиборини тортди. Клуб раҳбарлари иккинчи дарвозабонга ортиқча сарф-ҳаражат қилишни истамадими ёки бошқа сабабми, буниси бизга қоронғу. Қизиқ томони шуки, жорий мавсум элитага чиқишни мақсад қилаётган бу клубдан захира посбонини Кубок ўйинига олиб келмаганидан кейин унинг ҳақиқатдан ҳам олий лигага қайтишига ишонса бўладими? Билмадим, очиғи! Аслида урганчликлар ўйинни пойтахтга кўчиришга розилик бериб бу билан улар Кубокдаги юришини шу босқичдаёқ тўхтатмоқчи эканлигини билиб олиш қийин эмасди. Устига устак улар "Пахтакор"га қарши ўйинга биргина дарвозабон - Ғайрат Ўдаев билан борди. Эҳтимол Ўдаев учрашув пайтида жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлиб қолганида, урганчликлар дарвозасини ким қўриқларди?

Олий лига иштирокчиси "Навбаҳор" ҳам "Шўртан"га қарши баҳс олдидан кутилмаганда жиддий йўқотишларга дуч келди. ПФЛ учрашувдан бир кун олдин наманганликларнинг 5 нафар футболчисини Ғузордаги Кубок ўйинида майдонга тушишини тақиқлаб қўйганди. Ўша асосий таркибнинг 5та ўйинчиси ичида дарвозабон Дониёр Усмонов ҳам бор эди. Шу сабабли ҳам наманганликлар Кубок учрашувига биргина дарвозабон Хуршид Хўжаев билан боришга мажбур бўлди. Бу икки посбондан ташқари яна бир маҳаллий голкипер Ислом Жўраев ҳам бор эди. Аммо уни мураббийлар штаби негадир сафарга олиб кетишмади. "Лочинлар"нинг захираси шу куни жуда ҳам тор кўринишда эди. Чунки 5та йўқотишдан кейин ўз-ўзидан захирага атига 5 нафар ўйинчи киритилди. Лекин шунга қарамай жамоа сафардан ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлди.

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика