Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Кубок финали нима учун кўчирилди? News

Кубок финали нима учун кўчирилди?

Бугун ПФЛ расмий сайтида бу йилги Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бошқа кунга кўчирилгани ҳақида хабар чиқди.


Унга кўра, Кубокнинг ҳал қилувчи беллашуви тақвимда белгилаб қўйилганидек 24 ноябрда эмас, балки 17 октябрда, бўлиб ҳам Жиззах шаҳрида ўтказилади.

Кубок финалига чиққан жамоалар - "Насаф" ва "Бунёдкор" ўртасидаги баҳснинг бошқа кунга қўйилиши ҳақида яқин бир ҳафта ичида гап-сўзлар кўпайди. Аввалига 13 октябрда бўлади деган гап чиқди, кейин эса бу борада расмий маълумот чоп этилиб финал 17 октябрда ўтказиладиган бўлди.

Бу бир томондан яхши албатта, чунки 24 ноябрга келиб об-ҳаво қандай бўлади, бунисини энди билмаймиз. Балки совуқ тушиб, қор ёғиб қолиши мумкин. 17 октябрда ҳартугул иссиқ бўлса керак. Лекин мени бошқа нарса ўйлантиряпти. Тақвимга кўра, 8 октябрь куни миллий терма жамоамиз сафарда Баҳрайнга қарши майдонга тушади (ЖЧ-2018 саралаш босқичи). 13 октябрь эса ФИФА куни деб ёзилган ва катта эҳтимол билан терма жамоамиз шу куни ўртоқлик учрашуви ўтказса керак. Бундан ташқари, Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган олимпия терма жамоамиз ҳам бирорта халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши мумкин.



Агар шундай бўладиган бўлса, Кубок финали ўзгаргани муносабати билан 16 октябрдан 12 октябрга кўчирилган "Насаф" - "Нефтчи" ҳамда "Динамо" - "Бунёдкор" учрашувларида ҳар тўрттала жамоа ўзининг асосий таркиби билан ўйнай оладими деган савол туғилади. "Насаф" таркибида катта эҳтимол билан Артур Геворкян майдонга туша олмайди. Чунки у 8-13 октябрь кунлари Туркманистон миллий терма жамоаси ихтиёрида бўлади. Агар олимпия терма жамоамизнинг ҳам ўртоқлик ўйини ташкил қилинадиган бўлса, унда "Бунёдкор"нинг беш-олти футболчисисиз ўйнашига тўғри келади.

Хўш, бу ўринда қандай вариант қоляпти? Асосан икки хил вариант юзага келади. Биринчиси, миллий ва олимпия терма жамоамиз ФИФА куни (13 октябрь)дан фойдаланмасдан, 8 октябрь кунги Баҳрайн билан ўйиндан сўнг футболчиларга жавоб бериб юборилади. Ёки бўлмаса ўртоқлик учрашуви ташкил этилади-ю, бироқ бу ўйинда "Насаф", "Нефтчи" ва "Бунёдкор"дан футболчилар чақирилмайди. Чунки улар ҳам 12 октябрь куни 25-тур учрашувини тўлиқ таркиб билан ўтказиш тараддудида бўлишади.



Терма жамоалар маркази Асқар Толибжоновнинг "Интерфутбол" газетасига берган интервьюсига кўра, бундан кейин ҳар бир ФИФА кунидан унумли фойдаланамиз, ўртоқлик учрашувлари ташкил қиламиз дейилган. Аммо Кубок финалининг бошқа санага кўчирилгани бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. ПФЛ сайтида Ўзбекистон миллий ҳамда олимпия терма жамоаларининг тайёргарлигини муваффақиятли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви санаси ўзгартирилди дейилган. Бундан кўриниб турибдики,тайёргарликни муваффақиятли тарзда ўтказиш учун аввало ўртоқлик учрашуви ташкил этиш, кейин эса тўлиқ оптимал таркибни йиғиш керак бўлади. Аммо ўша пайтга келиб Марказ қандай йўл тутади-ю, клублар бунга қанақа муносабатда бўлишади? Ажаб эмас, ушбу мавзу кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлса...

Х.Холиқов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика