Latest news

14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  0 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  2 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  8 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  5 09:47Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  18 09:21Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»  3 08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  28 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0

"Куала-Лумпур" ҳақида нималарни биламиз? News

"Куала-Лумпур" ҳақида нималарни биламиз?

Бугун Жиззахда "Сўғдиёна" клуби учун муҳим баҳс бўлиб ўтади.

Улуғбек Бақоев жамоаси ОФК Кубоги Ҳудудлараро финал баҳсида Малайзиянинг "Куала-Лумпур Сити" клубига қарши майдонга тушади. Ушбу ўйинда "Сўғдиёна" ғалаба қозонса, 22 октябрь куни Жиззахда Уммоннинг "Ал Сиб" клубига қарши майдонга чиқиш имкониятини яратади. 

Хўш, бугунги рақиб борасида қандай маълумотларга эгамиз? Қуйида шу ҳақда сўз юритамиз.

Қачон ташкил топган?

"Куала-Лумпур" 1947 йилда ташкил топган. Малайзия Суперлигаси иштирокчиси ҳисобланади. Жамоани "шаҳар йигитлари" деб чақиришади. Жамоа совринларини анча олдин қўлга киритган. Аниқроғи, 1986 ва 1988 йилларда Малайзия Биринчи лигаси ғолиблигини қўлга киритган. 2017 йилда эса Премьер-лигада чемпион сифатида Суперлигага йўлланма олган. Ўшанда клуб сафида ҳамюртимиз Бобур Акбаров тўп тепган. 

Шунингдек, жамоа Малайзия Кубоги, Ассоциация кубоги ва Суперкубок каби мусобақаларида зафар қучган. Ўтган мавсумда чемпионатда 6-ўринни олган. Ўтган мавсум Кубок финалида ғалаба қозониб, ОФК Кубогида иштирок этиш ҳуқуқига эга чиққан.

Халқаро майдондаги иштироки

Ушбу жамоа бундан аввал ҳам халқаро майдонда иштирок этган. Бироқ натижалари кўнгилдагидек кечмаган. ОФК Кубогида эса биринчи маротаба иштирок этди ва финалга қадар етиб кела олди. Жамоа мусобақадаги юришини "H" гуруҳида бошлади. "Макассар" (Индонезия) ва "Тампинс Роверс" (Сингапур) клублари билан бир гуруҳдан жой эгаллади. Дастлаб "Макассар" билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса, сингапурликлар устидан ғалаба қозонди – 2:1. Шу тариқа, жамоа кейинги босқичга йўлланма олди. Ундан кейинги босқичдаги илк баҳсда "Вьеттел" (Вьеьнам) клубини пенальтилар сериясида енгди. Кейин яна "Макассар" билан зонал финалида мағлуб этди – 5:2. Бундан аввалги босқичда эса "АТК Моҳун Баган"ни 3:1 ҳисобида таслим қилган ҳолда Жиззахга етиб келди. 

Легионерлари

"Куала-Лумпур" клуби молиявий томонлама жуда бақувват ҳисобланади. Шу боис раҳбарият хорижлик мураббий ва футболчиларнинг хизматига таянади. Айни вақтда жамоани хорватиялик мутахассис Боян Ходак бошқароқда. 

Ходак 2021 йилнинг январидан буён клуб бошқарувида ва ўтган йили мамлакат кубогини жамоаси билан қўлга киритган. 

Жамоа сафида 5 та легионер тўп тепади. Легионерлар Филлипин, Колумбия, Австралия, Гана ва Бразилия фуқаролари ҳисобланади. Айтайлик, жамоа сардори Пауло Жозуэ бразилиялик ярим ҳимоячи бўлиб, бир неча йиллардан бери "Куала-Лумпур" шарафини ҳимоя қилиб келади. Айнан у жамоанинг асосий фигураси ҳисобланади. 

Тезкор Ромель Моралес ҳам ҳужум чизиғида жуда хавфли футболчидир. Ҳимояда эса австралиялик тажрибали ижрочи таклиф қилинган. Дарвозани эса филлипинлик Кевин Мендоса қўриқлайди.

Самандарбек тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика