Latest news

19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  0 19:23Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  56 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  4 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2

Ку Жа Чол: "Бизга ушбу 3 очко жуда ҳам керак" News

Ку Жа Чол: "Бизга ушбу 3 очко жуда ҳам керак"

Tags :  Ку Жа Чол
ОФК сайти Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувидан олдин мезбонлар ҳужумчиси Ку Жа Чолдан интервью олди.

"Аввалги натижалар тарихда қолди. Рақибга нима тайёрлаётганимиз ва уни ўйинда амалга ошириш жуда муҳим.

Биз қўлга киритган очколар аввал режа қилганимиздан бироз камроқ. Шу сабабли, футболчиларимиз Ўзбекистонга қарши баҳсда эътиборлироқ бўлади деб ўйлайман. Агар ушбу учрашувда ғалаба қозонмасак ҳақиқатдан ҳам қийин аҳволга тушиб қолишимизни яхши биламиз. Бу баҳс бироз асабий ўтиши мумкин, аммо ўртада жаҳон чемпионати йўлланмаси турибди.

Бизга ушбу 3 очко жуда ҳам керак. Чунки Эронга қарши учрашувда мағлуб бўлди ва бу ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. Аввалги баҳсда қандай ўйнаганимиз муҳим эмас. 3 очкони қўлга киритиш учун бор кучимизни ишга соламиз.

Жаҳон чемпионатлари саралашида аввал ҳам икки маротаба иштирок этганман. Ҳозирги босқичда жамоалар олдингиданда кучлироқ ўйин намойиш этмоқда ва жамоалар ўртасидаги фарқ камайиб боряпти.

Аммо биз ҳам яхши тизим яратганмиз. Кореяда футбол учун яхши шароитлар яратилган ва мураббийлар ҳам кучли. Бизда Европада ўйнайдиган футболчилар кўп. Бу жабҳада, бироз кучайдик. Умуман олганда, Осиё футбол савияси сезиларли даражада ўсган" - дейди Ку Жа Чол.

Rating: -23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика