Latest news

11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  1 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  8 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  2 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  6 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  26 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  5 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  12 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  16 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0

Крузнинг сабри чидамаяпти News

Крузнинг сабри чидамаяпти

Австралия терма жамоасининг асосий футболчиларидан бири Робби Круз жаҳон чемпионати бошланишини интиқлик билан кутаётганини айтиб ўтди.

Маълумки, ушбу футболчи баъзи сабабларга кўра аввалги иккита мундиални ўтказиб юборганди. Африкада бўлиб ўтган 2010 йилги мусобақа пайтида Круз 21 ёшда эди ва рақобат туфайли таркибга кира олмаганди. ЖЧ-2014да эса жароҳати сабаб рўйхатдан қолиб кетганди.

Мана энди унинг ҳам омади келди ва жаҳон чемпионатига боришга астойдил тайёргарлик кўрмоқда. "Мен бир нечта жароҳатларни ҳатлаб ўтдим, - дейди терма жамоа сафида 63та ўйин ўтказган футболчи. - Тўғрисини айтсам, сабрим чидамаяпти, мундиал тезроқ бошланса бўларди".

Ҳозирда Германиянинг "Бохум" клубида фаолиятини давом этттираётган 29 ёшли футболчи яна шуларни қўшимча қилди: "Менга янги мураббийимизнинг тактикаси ёқди. Биз асосан қарши ҳужумлар устида ишлаяпмиз, чунки жаҳон чемпионатида ҳамиша ҳужумкор футбол намойиш этишнинг имкони йўқ".

"Чехия билан ўртоқлик учрашувида айнан қарши ҳужумлардан самарали фойдаланганимиз учун 4:0 ҳисобида зафар қучдик. Менимча, бу услуб жаҳон чемпионатида ҳам қўл келади. Навбатдаги назорат баҳсини Венгрияга қарши ўтказамиз. Бу биз учун ЖЧ олдидан сўнгги тайёргарлик бўлади".

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика