Latest news

08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  0 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  49 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   45 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  96 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  31

Круиф Людвийк Дариус: “Ўзбекистонда ишласам ўзимни бахтли ҳис қилардим” News

Круиф Людвийк Дариус: “Ўзбекистонда ишласам ўзимни бахтли ҳис қилардим”

Ўзбекистон – Бангладеш (3:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб Бангладеш бош мураббийи Круиф Людвийк Дариус иштирок этди.
“Биринчи ўринда Ўзбекистонни мақтаб ўтишим керак. Бу фантастик ва кучли футболчиларга эга жамоа. Агар жонингга қасд қилмоқчи бўлсангиз бундай жамоаларга қарши ҳужумда ўйнаш керак. Илк таймда ҳаяжонни енгиб ота олмадик ва мағлуб бўлдик. Иккинчи таймда Ўзбекистон ўйнамади бу бизга қўл келди. Ўзбекистон биздан бир эмас уч калла баланд. Бундай ўйиндан биз дарс олдик. Биз каби ўсаётган давлатлар учун яхши мастер класс эди. Яна бир бор ҳамкасбимни ажойиб ўйин билан табриклайман. Афсуски ўйинда бирон маротаба ҳам ҳужум уюштира олмадик", - дейди Круиф Людвийк Дариус.

- Дастлабки гол ўйинчиларингиз ишончини синдириб юбордими?
- Биринчи голда биз консентранцияни йўқотдик. Уч нафар шогирдим майдонга ётиб қолган футболчига қараб қолди. Айб ўзимизда футбол хуштак чалингунига қадар ўйналади. Бунақа жамоага қарши 100 фоиз консентрация билан тушиш керак. Ўзбекистондан ўрганадиган нарсаларимиз кўп экан. Бу жамоа осийида учинчи ўринда туради. Мен бундай жамоада ишласам ўзимни бахтли ҳис қилган бўлардим.

- Кейинги ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Ўзбекистон Афғонистонни аниқ ютади, биз эса Гонконгга қарши ҳужумкор ўйин қиламиз. Бу уч очко биз учун муҳим. Бугун футболчиларимга кийиниш хонасида улардан Ўзбекистонга қарши туриб берганликларига раҳмат айтдим. Кейинги ўйинга боримизни берсак ғалаба қозона оламиз.

- Ҳамма голлар битта қанотдан кирди 15 дақиқа ичида ҳал бўлди. Ўнг қанотингиз шу қадар кучсизми ёки Ўзбекистонники кучли?
- Ҳамма айб ўзимизда. Ҳимоячи ва дарвозабон ўртасида тушунмовчилик бўлди.


Нодирхўжа Юлдашев
Инчеон
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика