Latest news

09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  1 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  89 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  3 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  4 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  3 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  46 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  9 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  5 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0

Кроос келажаги борасида аниқ қарорга келди News

Кроос келажаги борасида аниқ қарорга келди

"Реал" юлдузи Тони Кроос ўз келажаги бўйича бир қарорга келган кўринади.

"Қироллик клуби"га яқин манбаларнинг маълум қилишича, яқиндагина Мадрид клубида 400-ўйинини ўтказган немис футболчиси яна бир мавсум оқ либосда ҳаракатланишда давом этади.

Жорий йилнинг 30 июнь санасида Испания клуби билан амалдаги шартномаси якун топадиган Тони Крооснинг фаолиятининг кейинги қисми қаерда давом этиши сўнгги ойларда энг асосий мавзулардан бири бўлиб келаётган эди. 33 ёшли тажрибали футболчи жамоа устози Карло Анчелотти билан учрашганидан сўнг яна бир йил қолишга қарор қилди.

Тони Кроос ушбу мавсум "Реал"нинг жами 41 та расмий ўйинидан 35 тасида майдонда ҳаракатланди ва Ла Лигада 2 та голга муаллифлик қилди. Унинг бу йилдаги умумий ассистлари сони 5 тага етди. У жамоа сафида ушбу йилда майдонда энг кўп дақиқаларни ўтказган футболчилар қаторида 7-ўринда турибди – 2527 дақиқа. Ундан олдинда эса Винисиус, Вальверде, Куртуа, Рюдигер ва Родриго турибди.

2014 йилда "Бавария"дан келиб қўшилган футболчи "Эспаньол"га қарши ўйинда 400 лик довондан ўтди ва умумий ўйинлар сони бўйича энг яхши натижага эга германиялик футболчи бўлиб турибди. У клуб тарихида хорижлик футболчилар орасида энг кўп ўйинларда иштирок этиш бўйича 6-поғонани банд қилиб турибди. Ундан олдинда 438 та ўйин билан Криштиану Роналду ўрин олган.

Тони Коос "Реал" сафида жами 255 та ўйинда ғалаба қозонди ва жами 27 та гол уриб, 88 та ассист қайд этди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика