Latest news

15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   0 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  2 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  1 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  4 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  2 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  24 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  2 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  8 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  0

Кроос: "Бокс рингида тўрт раундга ҳам дош беролмасам керак" News

Кроос: "Бокс рингида тўрт раундга ҳам дош беролмасам керак"

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Тони Кроос "DAZN"га интервью берди.

Суҳбатнинг асосий қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Килиан Мбаппе ҳақида

"Ёш, маҳоратли футболчи, лекин мен клуб нимани исташи ва қандай ҳаражатларни амалга ошира олишимизни билмайман. Мадридда ўтказган олти йил давомида мен шу қадар кўп миш-мишларни эшитдимки, лекин амалда ОАВда айтилаётган гапларнинг деярли барчаси ёлғон бўлиб чиқади".


Марио Гетце ҳақида

"Мен анчадан буён уни майдонда кўрмадим. Лекин бу менимча Бундеслигани камроқ томоша қилаётганим сабаб бўлса керак. Шу сабабли Марио ҳозирда қайси клубда ўйнаб кета оларди, деган саволга жавоб беролмайман".


Титуллар ҳақида

"Реал" ҳар мавсум ҳеч бўлмаса битта соврин ютиши шарт. Акс ҳолда у мавсум автоматик тарзда омадсизга айланади. Ўтган мавсум жамоа учун омадсиз бўлди".

Кроос карантин даврида бокс қопи ва қўлқопларини сотиб олди

"Мен спортнинг бошқа тури билан ҳам шуғулланиб кўришни истадим. Бу бошқача жисмоний машқлар, янгича тажриба, лекин у катта куч талаб қилади. Тўғрисини айтсам, бокс рингида тўрт раунд ҳам чидай олмасам керак".


"Реал"га нима етишмаяпти?

"Хотиржамлик. Баъзи учрашувларда бизга айнан шу ҳислат етишмаётгандек. Биз натижа учун эмас, чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилиш, ўзимиз ҳам завқ олиш учун ўйнаб, кераксиз жойларда очко йўқотдик. Акс ҳолда биз ҳозир чемпионат етакчиси бўлардик. Албатта, жароҳатлар ҳам ўйинга таъсир ўтказади. Биз учун барча футболчилар сафда бўлиши муҳим. Ким ҳозирги вазиятдан яхши чиқа олса, марра ўшаники".

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика