Кркичнинг отаси: "Барселона" 2011 йилда Куртуани 3-4 млн еврога харид қилиши мумкин эди"
25 nov 2014 11:45
News
Кркичнинг отаси: "Барселона" 2011 йилда Куртуани 3-4 млн еврога харид қилиши мумкин эди"
"Барселона" 2011 йилда "Генк" дарвозасини ҳимоя қилган, ҳозирда "Челси" дарвозабони Тибо Куртуани қўлга киритиши мумкин эди.
Бу ҳақида "Сток Сити" ҳужумчиси Боян Кркичнинг отаси маълум қилди.
"Куртуа "Барселона"га ўтишни жуда хоҳлаганди. 2011 йилда "Барса" уни 3-4 млн евро эвазига сотиб олиши мумкин эди. Куртуа "Барселона"нинг иккинчи жамоасида ёки бошқа клубда ижара асосида ўйнашга тайёр эди. Бундан сўнг бир ой ўтиб у "Челси"га ўтди" - дейди Кркичнинг отаси.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments