Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  1 01:50BALLON D'OR-2025  88 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Кристиан Гросс: "Насаф"га қарши ўйинда ғалаба учун курашамиз" News

Кристиан Гросс: "Насаф"га қарши ўйинда ғалаба учун курашамиз"

Бугун ОЧЛ "D" гуруҳида 6-тур доирасидаги "Насаф" - "Ал Аҳли" учрашуви бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоаси белгиланган вақтдан анча кеч Қаршига сафар уюштирди ва меҳмон жамоа бош мураббийи Кристиан Гросс билан бўлиши керак бўлган матбуот анжумани ўтказилмай қолди. Жиддаликлар кеча кеч соат 23:00да Қарши халқаро аэропортига келиб қўндилар. "Ал Аҳли" жамоаси бош мураббийи Кристиан Гросс рейсдан толиқиб келганига қарамасдан, меҳмонхонада "Championat.asia" сайтига ўйин олди фикрларини билдириб ўтди.

"Бизлар кейинги босқичга йўл олиб бўлганмиз. Лекин биз учун ҳар бир ўйин муҳим аҳамиятга эга. Шу боис "Насаф" билан бўладиган ўйинда фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Қаршидан аъло кайфиятда ортга қайтишни режалаштирганмиз. Таркибда иккита-учта йўқотишлар мавжуд. Шунингдек, 47-рақамли футболчимиз Бассас дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборади. Моттас ҳамда Осама сингари ҳимоячиларимиз ҳам майдонга туша олишмайди. Бизлар Қаршига бироз эртароқ келишимиз керак эди. Бироқ айрим сабабларга кўра, вақтида кела олмадик. Майдон ҳолати ва бу ердаги муҳит билан яқиндан танишишни истагандик. Лекин баъзи муаммолар туфайли ушланиб қолдик. Журналистлар билан ўйиндан кейин албатта кўришамиз", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди "Ал Аҳли" бош мураббийи Кристиан Гросс.

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика