Latest news

14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  0 14:18Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23. Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди  2 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  3 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  6 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  14

Кристиан Гросс: "Насаф" жамоавий ўйин кўрсатишда кучли" News

Кристиан Гросс: "Насаф" жамоавий ўйин кўрсатишда кучли"

ОЧЛ 2-тур доирасидаги "Насаф" - "Ал Аҳли" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Кристиан Гросс иштирок этди.


Кристиан Гросс: Биз ОЧЛни "Насаф" билан уйда бошлагандик ва эртага ҳам ушбу жамоа билан куч синашамиз. Бизни жуда қийин беллашув кутиб турганини биламиз. Дастлабки баҳсда ҳам осон бўлмаганди. Эртага ўз мақсадимизга эришишга ҳаракат қиламиз.


- Ўтган йилги "Насаф" билан ҳозирги жамоанинг фарқи нима деб ҳисоблайсиз?
- "Насаф"ни ўтган йили ҳам, бу мавсумда ҳам Рўзиқул Бердиев бошқариб бормоқда. Шу боис жамоанинг ўйин услубида катта ўзгариш йўқ. Баҳром Абдурахимов сафардаги учрашувда майдонга туша олмаганди. Эртага бу футболчи майдонга туша олади ва ўйлашимча, бу жамоани янада кучайтиради. Рўзиқул Бердиевни эса кучли мутахассис деб биламан.

- Омар Сома ва Фетцафидис каби футболчилар Қаршига келишмаган. Ўтган йили ҳам жамоа тўпурари Сомани олиб келмагандиз. "Ал Аҳли" "Насаф"ни менсимаяптими?
- Таркибимизда кучли футболчилар жамланишган ва Қаршига кела олмаган етакчиларимизнинг ўрнини улар билан бемалол тўлдира оламиз. Соманинг келмаганига қайтадиган бўлсам, бу футболчи мавсумлар оралиғида жароҳат олганди. Шу боис Соманинг бироз асрашга қарор қилдим. Чунки миллий чемпионатимиз айни қизғин паллада ва бизни бир қатор қийин кечиши кутилаётган ўйинлар кутмоқда. "Насаф"ни менсимаймиз дея олмайман. Вазиятдан келиб чиқиб шу қарорга келдим. "Насаф" қандай кучга эга эканлигини биламиз ва дастлабки учрашувда ҳам осон бўлмаган ғалабани қўлга киритдик. "Насаф" жамоавий ўйин кўрсатишда жуда кучли. Уларда ҳеч бир футболчини ажратиб кўрсатишдан кўра, бутун бир кучли жамоа сифатида таърифлаш маъқул. "Насаф" ҳамжиҳатликда ва уюшқоқлик футбол ўйнайди. Уларнинг энг катта кучи ҳам шунда.

- "Ал Аҳли" жамоаси учун миллий чемпионатдаги иштирок муҳимми ёки ОЧЛ мусобақаси биринчи ўриндами?
- Биз учун ҳар иккала мусобақа бирдек муҳим аҳамият касб этади. ОЧЛда биз мамлакатимиз номидан иштирок этамиз ва бу турнир шубҳасиз жуда катта мусобақа. Ички чемпионатдаги иштирок ҳар бир жамоа учун доимо керакли ва муҳим. Шу боис ҳеч бирини ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Биз имкон қадар ҳар иккала фронтда ҳам муносиб қатнашмоқчимиз.

- Ҳар доим матбуот анжуманларида Рўзиқул Бердиев ҳақида илиқ фикрлар билдирасиз. Агарда янада очиқрой айтадиган бўлса, бу мураббийнинг қайси сифатлари сизга ёқади?

- Рўзиқул Бердиев замонавий футбол қарашларига эга ва унинг ғоялари ушбу талабга тўлиқ мос тушади. Жамоаси эса жуда уюшқоқ ва чиройли футбол ўйнайди. Унинг шу сифатлари туфайли кучли деб биламан.



Комил Ал Муса: Эртага "Насаф" билан қийин ўйин бўлади. Гуруҳда пешқадамликни сақлаган ҳолда плей-офф босқичига йўлланма олишни истаймиз. Шу боисдан эртага ҳам ўзимиз учун керакли натижани қўлга киритишимиз лозим.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика