Latest news

07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2

"Кристал Пэлас" 21 ёшли ҳимоячиси учун МЮдан 60 миллион фунт ишлаб олмоқчи News

"Кристал Пэлас" 21 ёшли ҳимоячиси учун МЮдан 60 миллион фунт ишлаб олмоқчи

"Кристал Пэлас" "Манчестер Юнайтед"нинг жамоа ҳимоячиси Аарон Ван-Биссака бўйича берган таклифини рад этди.

Олдин хабар берилганидек, футболчининг ўзи фаолиятини келаси мавсум ҳам "Кристал Пэлас"да давом эттиришини билдирган эди, клуб эса у билан 67 миллион евро (60 млн фунт) эвазига хайрлашишга тайёр.

Ван-Биссака "Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансферлар мавсумидаги 6та нишонидан биттасидир. Унинг хизматларига шахсан "қизил иблислар" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер қизиқмоқда. Мураббий жамоанинг ўйинини англиялик футболчилар атрофида қуришни хоҳламоқда. Аарон шу ёзда жамоадан эркин агент мақомида кетадиган Антонио Валенсиянинг ўрнини эгаллаши кутиляпти.

Футболчи жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 35та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассистни амалга оширган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика