Latest news

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  187 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  16 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди News

Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди

Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ўғли кичик Криштиану Роналду илк бор Португалия U-15 терма жамоасида ўйнади.

14 ёшли футболчи Свети Мартин на Мури шаҳрида Влатко Маркович хотирасига бағишланган турнирда Япония терма жамоасига қарши ўйинда дебют қилди. Роналдунинг ўғли 54-дақиқада майдонга тушди, аммо гол ура олмади. Учрашув Португалиянинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Португалия терма жамоасидаги дебютинг билан табриклайман, ўғлим. Мен сен билан жуда фахрланаман!", – деб ёзди Роналду Instagram саҳифасида.

Учрашувга Роналдунинг онаси ҳам ташриф буюриб, набирасини қўллаб-қувватлаган ва уни дебюти билан табриклаган.

Португалияликлар кеча Греция билан дуранг (1:1) ўйнаган бўлса, эртага Англия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Кичик Криштиану Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби футбол академиясида таҳсил олади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика