Latest news

12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  0 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  1 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  1 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  5 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  8 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  7 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  15 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  35

Криштиану Роналду: "Ватанимга содиқман" News

Криштиану Роналду: "Ватанимга содиқман"

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасининг ЖЧ-2022 чорак финалида учраган мағлубияти ҳақида фикр билдирди.

Португалияликлар Марокашга мағлуб (0:1) бўлиб, турнирни тарк этишди.

"Португалия учун жаҳон чемпионатини ютиб бериш фаолиятимдаги энг асосий орзуим эди. Кўплаб совринларни қўлга киритдим, Португали билан олганларим ҳам бор. Аммо мамлакатимиз номини энг катта мақсадим билан боғлай олмадим.

Бу учун курашдим. 16 йил давомида 5 марта жаҳон чемпионатида иштирок этдим, буюк футболчилар билан бирга тўп тепдим. Боримни бердим. Ҳеч қачон орзуимдан воз кечмаганман.

Афсуски мақсадга эриша олмадим. Шунчаки билишингизни хоҳлайман: Кўплаб гаплар айтилди, ёзилди, провокациялар бўлди, аммо Португалияга бўлган содиқлигим бир сонияга ҳам ўзгаргани йўқ.

Мен жамоа учун курашганлардан бири эдим. Ҳеч қачон терма жамоа ва мамлакатимдан воз кечмайман.

Ҳозир ҳеч нарса дея олмайман. Раҳмат Португалия. Раҳмат Қатар. Энди вақт маслаҳатчига айланиб, ҳаммага тўғри хулоса чиқаришга ёрдам беришини кутиш керак" - деб ёзди 37 ёшли футболчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика