Latest news

16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  0 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  5 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  7 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  2 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  8 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  7

Криштиану Роналду учун ақлбовар қилмас мавсум: рақамлар ва рекордлар News

Криштиану Роналду учун ақлбовар қилмас мавсум: рақамлар ва рекордлар

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ўтган мавсум ҳақидаги ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

"Қандай унутилмас мавсум! Янги тажрибалар, катта клуб, мукаммал шаҳар, янгиланган рекордлар ва яна учта соврин!

"Ювентус" мухлисларига мени Италияда яхши кутиб олишганлари учун миннатдорчилик билдираман! Сиз бизнинг ғалабаларимиздаги муҳим ўринсиз!

Бутун дунёдаги мухлисларимга ва айниқса мамлакатимиз учун яна бир тарихий ғалаба қозонишимизга ёрдам берган барча португалияликларга раҳмат. Сиз доим менинг юрагимда ўз ўрнингизга эгасиз!

2019 йилда мен билан бўлган ажойиб лаҳзалар ва янги рекордлар ҳақида унутмайман:

- Италия Суперкубогидаги ғалаба голи;
- А Сериядаги ғалаба, энг яхши ўйинчи ва 21та гол;
- Миллатлар Лигасидаги ғалаба ва хет-трик;
- Чемпионлар Лигасида биринчи бўлиб 100та ғалаба ва 125та гол урган ўйинчи;
- УЕФАнинг 10та совринини ютган биринчи ўйинчи;
- Терма жамоалар учун барча финалларда гол урган биринчи ўйинчи: Жаҳон чемпионати, Европа Чемпионати, Конфедерациялар Кубоги ва Миллатлар Лигаси;
- 2004 йилдан 2019 йилгача терма жамоалар иштирокидаги охирги 10та финалнинг ҳар бирида гол урган биринчи футболчи

Rating: +62   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика