Криштиану Роналду "Барселона"га урган голини нима учун нишонламаганини айтди
08 may 2018 16:14
News
Криштиану Роналду "Барселона"га урган голини нима учун нишонламаганини айтди
Якшанба, 6 май куни Испания чемпионати 36-турида мухлислар "Эл Класико" гувоҳи бўлдилар.
"Камп Ноу"да ўтган баҳсда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Ана шу учрашувда "Реал" етакчиси Криштиану Роналду 14-дақиқада ҳисобни тенглаштирган эди. Ўша вазиятда Роналду голни одатдагидек катта хурсандчилик билан нишонламади. Кейинроқ эса у нега бундай қилганини айтиб ўтди.
Журналист: "Барселона"га урган голингизни нима учун нишонламадингиз?
Роналду: "Менга футбол ўйнашни ўргатган инсон шифохонада азобланаётганида мен қандай қилиб голни нишонлайман"?
Эслатиб ўтамиз, афсонавий мураббий Сэр Алекс Фергюсон мияга қон қуйилиши оқибатида шифохонага ётқизилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, Фергюсон муваффақиятли операция қилинган ва у узоқ муддат даволаниши кераклиги айтилган.
Link :
Source : twitter.com/UtdHQ_
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments