Latest news

09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  0 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  0 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  3 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  7 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  11 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  2 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  1 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  34 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  7

Криштиану Роналду: "11 ёшимда "Макдоналдс"га борардим ва ..." News

Криштиану Роналду: "11 ёшимда "Макдоналдс"га борардим ва ..."

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду журналист Пирс Морган билан бўлган интервьюда болалигида "Макдоналдс" ходимлари унга қандай ёрдам беришганини оммага ҳавола қилди.

"Биласизми, 11 ёш пайтимда бизда пул бўлмас эди. Интернатда яшардик. Оилам Мадейрада қолган, шунинг учун мен уларни 3 ойда бир марта кўрардим. Оиласиз яшаш жуда оғир.

Қечқурунлари бирор нарса ейишни истардик ва ёнгинамизда жойлашган "Макдоналдс"га бориб, орқа эшикни тақиллатардик: "Бирор нарса қолдими?". Една ва яна икки нафар қизлар бизга егулик беришарди. 

Мен уларни топишга ҳаракат қилдим, Португалиядаги одамлар билан гаплашдим, лекин мақсадим амалга ошмади. Ўша "Макдоналдс" эса ёпилган экан. Умид қиламанки, интервью уларни топишга ёрдам беради. Бундан жуда хурсанд бўламан. Уларни Турин ёки Лиссабондаги уйимда кечки овқатга таклиф қилишни хоҳлаяпман. Уларнинг бу яхшиликлари учун бирор нарса бериш ниятим бор. 

Улар мен учун нима қилишганини ҳеч қачон унутмайман, бу ишларини жуда қадрлайман. Уларни топиш мен учун қандай муҳимлигини билмайсиз", — дейди Роналду. 


Ҳа дўстлар, Роналду нафақат футболда, балки ҳаётда ҳам ўрнак олиш учун арзирли фазилатларга эга (championat.asia талқини).

Rating: +88   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика