Latest news

09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  0 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  2 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  3 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  6 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  0 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  6 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  16 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  4 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  39 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9

Криштиану Жоржинани "қўлини сўради" ва хонимнинг жавоби ижобий бўлди News

Криштиану Жоржинани "қўлини сўради" ва хонимнинг жавоби ижобий бўлди

Криштиану Роналду ва ниҳоят уйланишга қарор қилгани ҳақида маълумот берган эдик.

"Ювентус" ҳужумчиси ва унинг бўлажак рафиқаси Жоржина Родригес никоҳ узуклари билан кўринишди. Жоржинани яқинларининг сўзларига кўра, Родригес тўй либосини танлашга тушиб кетганлиги, ҳақида хабар бермоқда Correio da Manha нашри. 

Португалиялик юлдуз ЖЧ-2018дан кейин, ўзини "Ювентус" клубига тезда мослашиб кетиши учун термага чақирмасликларини сўраган эди. Шунинг учун, ҳалқаро ўйинлар бошланиш пайтида Роналду бўлажак турмуш ўртоғи ва ўғли Роналду Жуниор билан Лондонга боришди ва вақтларини чоғ ўтказишди.

Найтсбридждаги "Булгари" меҳмонхонаси

Нархи: бир кечага 10 минг евродан бошланади


Вақтларини қандай ўтказишди?

Бахтиёр жуфтлик Лондондаги биринчи кечада "Scott" денгиз бўийдаги ресторанга боришди. Ўша ернинг ўзида 15 дақиқа ичида 2 шиша вино (Richebourg Grand Cru - дунёдаги энг қиммат вино, бир шишаси 20 минг евро ва 1982 Pomerol Petrus номли вино - бир шишаси 11 минг евро) учун 31 минг евро сарфлашди. Кейин Роналду Жоржинага таклиф билан чиқди.


"Олтин тўп"нинг 5 карра соҳиби, Роналду душанба куни ATP турниридаги Новак Жокович ва Жон Изнер ўртасидаги баҳсга оиласи билан боришни режа қилган эди. Ўйин вақтида Криш бўлажак рафиқасини теннис тўпидан сақлаб қолганлиги тақсинга сазовор. 


Жоржина балет мухлисаси бўлганлиги туфайли Роналду уни Қироллик Опера Уйига олиб боради. Шундан сўнг, 

"Орзулар ушалмоқда... Раҳмат севгилим", - дея Жоржина Родригес ўзининг инстаграмдаги саҳифасида пост қолдирди.


Чоршанба оқшомида Роналду оиласи билан Zela ресторанига ташриф буюрди. У ердаги вазият ҳақида маълумотлар йўқ.  Лекин, Жоржина тақиб олган никоҳ узугини фотожурналистлар эътибордан четда қолдиришмади.


Жоржина Родригес ҳақида маълумот

• Криштиану ва Жоржина 2016 йил Мадриддаги Dolce & Gabbana тадбирида танишишган. Қизалоқ ўшанда Gucci кийим дўконида ишлар эди.

• Жоржина 23 ёшда. Рақс билан шуғулланган. Аммо сўнгги пайтларда фитнесс модел сифатида фаолият юритмоқда.

• Роналду ва Родригес хоним 4 нафар фарзандни тарбия қилишмоқда. Булар, кичик Криштиану (8 ёш), эгизаклар Ева ва Маттео (учаласи ҳам суррогат онадан) ҳамда 2017 йил ноябрь ойида дунёга келган қизалоқ Алана Мартина.

• Жоржинага қадар Роналду россиялик актриса ва модель Ирина Шейк билан 5 йил мобайнида муносабатда бўлган.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика