Latest news

02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  0 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  1 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  10 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5

Крис Вуд: “Терма жамоа йиғини профессионал ҳаётда танаффус дегани эмас” News

Крис Вуд: “Терма жамоа йиғини профессионал ҳаётда танаффус дегани эмас”

Шанба куни Тошкентга етиб келган Янги Зеландия терма жамоаси аъзолари учрашувга тайёргарликни Дохадаги “Эспайр” академиясида олиб боришди.
“Лестер Сити” ҳужумчиси Крис Вуд йиғин ва кутилаётган баҳс ҳақида фикрларини билдирди.

22 ёшли ҳужумчи терма жамоада 34 бор ўйнаб улгурган. У “Эвертон”га қарши ўйинда жамоасига бир очко келтирган гол муаллифига айланди.

“Премьер-лигада ўйнашни орзу қилардим. Бунга етишганимдан хурсандман. Захирадан тушиб тўп киритганим эса янада ёқимли бўлди. Бу мен қилишим керак бўлган иш эди. Олдинда мени катта мавсум кутиб турибди. Янги савияга чиқишим учун муносиб синов борлигини ҳис қиляпман. Фаоллашиш, ўсиш вақти келди. Олдинга қадам ташлашга чақириқни ҳис этяпман”.

“Ўзинг керак бўлган жамоада тўп тепиш муҳим. “Лестер” мен учун шундай жамоа. Бор эътиборимни клубга қаратиб, мавсум мобайнида жамоага фойда келтириш ва асосий таркиб футболчисига айланиш учун ҳаракат қиламан”.

Терма жамоага жалб этилиши юзасидан Вуд қуйидаги фикрларни таъкидлаб ўтди.
- Қадрдон йигитлар орасида бўлиш ёқимли. Биз уюшқоқ жамоамиз ва ҳар сафар терма йиғинини хурсандчилик билан қарши оламиз. Улар билан биргаликда ўсиб боряпмиз. Йиллар ўтиши билан бир-биримизни яхши билиб боряпмиз, жамоа сифатида бирлашяпмиз. Терма жамоа йиғини профессионал ҳаётда танаффус дегани эмас, аксинча бу қадрдонларининг кўриш, улар билан суҳбатлашиш ва ҳазиллашиш, мамлакат жамоаси олдига қўйилган вазифани биргаликда ҳал қилиш демакдир.


Беҳзод Назаров
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика