Latest news

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32

Крауч “Сток Сити” ҳақида: “Барса”ни ютиши мумкин бўлган ягона клуб эди” News

Крауч “Сток Сити” ҳақида: “Барса”ни ютиши мумкин бўлган ягона клуб эди”

Англия ТЖ собиқ аъзоси Питер Крауч “Сток Сити”даги фаолияти ҳақида гапирди.

Форвард 2011-2019 йиллар давомида мазкур клуб шарафини ҳимоя қилган. 

“Сток Сити”ни танладим, чунки бу ерга келганимда АПЛда юқори даражали ўйинчилар кўп эди, аммо ишга бўлган муносабат ва дўстлик қойилмақом даражада эди.

Фаолиятимдаги энг зўр кийиниш хоналаридан бири бўлган. Ҳар куни жангга киришимиз ва меҳнат, ҳаракат ҳамда фидойилик орқали натижаларга эришишимизни билардик.

Ўйлашимча, ўша даврда биз “Барселона”ни мағлуб эта оладиган ягона жамоа эдик. Рақибларга қўрқинч олиб келардик.

Агар ўша пайтда Месси ва Иньеста Британияга ("Сток" билан баҳсга) келганида, менимча, улар билан кескин кураш олиб борган бўлардик. Ҳеч кимдан қўрқмасдик, биз билан ўйинлар осон ўтмасди. 

“Арсенал”га қийинчилик туғдирардик. Уларга қарши ўйин олдидан майдон марказидаги айлана ичида махсус тайёрланардик, шунчаки, улар ўйнай олмаслиги учун масофани қисқартирардик. Чим ҳам узунроқ эди ва Аарон Рэмси ўз бутсасини кўролмаганини ҳам эслайман” ”, дейди Крауч.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика