Latest news

00:10"Ордабаси" ЕЧЛ саралашидаги юришини биринчи босқичдаёқ тугатди   6 23:35Килиан Мбаппе: "Перес – дунёдаги энг зўр президент"  4 23:05Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини мағлуб қилди  1 22:39Ўртоқлик ўйини. ОКМК Тожикистон грандини ўта йирик ҳисобда таслим этди  9 21:44Обамеянг "Марсел"дан кетишини эълон қилди. Ҳужумчи Саудия Арабистонига йўл олади  0 21:21Ламин Ямаль янги мавсумни янги рақамда бошлайди  4 20:54Марко Ройснинг кейинги манзили аниқ бўлди  0 20:30Расман: Тиаго Алькантара "Барселона" мураббийлар штабига қўшилди  0 19:55"Динамо" назорат баҳсида Қирғиз Республикаси клубини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 19:39Евро-2024да порлаган ҳужумчи "Лион"да тиббий текширувдан ўтмоқда  0 19:17Хави: "Педри билан бўлган хатони Ямаль билан такрорламаслик керак"  2 18:40Мбаппе эффекти! "Реал" яна дунёнинг энг қиммат футбол бренди  4 18:05"Реал"дан навбатдаги юриш. Жамоа етакчиси шартномани узайтирди  4 17:39"Нефтчи" тез орада навбатдаги трансферни эълон қилади  7 17:19Мбаппе "Реал"даги дебют ўйинидаёқ соврин ютиши мумкин  2

"Ростов" сўнгги дақиқаларда 2та гол ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Шомуродовдан голли пас News

"Ростов" сўнгги дақиқаларда 2та гол ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Шомуродовдан голли пас

"Краснодар" ҳамда "Ростов" ўртасидаги Россия Премьер-лигаси 15-тур учрашуви якунига етди.

FC Krasnodar

Ivan Ignatyev - 90', Uros Spajic - 90'

Premier League . Round 15

03/11/2019, 17:30

2
:
2
Finished

FC Rostov

Aleksey Ionov - 34', Aleksey Ionov - 41'

Stadium: Krasnodar Stadium

45'
90'
46'  Kristoffer Olsson (Daniil Utkin)
72'  Manuel Fernandes (Younes Namli)
75'  Marcus Berg (Ivan Ignatyev)
90'  Ivan Ignatyev
90'  Magomed-Shapi Suleymanov
90'  Uros Spajic
90'  Younes Namli
34'  Aleksey Ionov
34'  Eldor Shomurodov
41'  Aleksey Ionov
53'  Ivelin Popov
57'  Roman Eremenko
63'  Dmitri Chistyakov
69'  Ivelin Popov (Baktiyor Zaynutdinov)
77'  Baktiyor Zaynutdinov
79'  Khoren Bayramyan (Aleksandr Saplinov)
86'  Danil Glebov (Ragnar Sigurdsson)

"Краснодар" – "Ростов" 2:2

"Stadion Akademii FK Krasnodar"

Голлар: 0:1 – 34 Ионов, 0:2 – 41 Ионов, 1:2 – 90 Игнатьев, 2:2 – 90 Спайич.

"Краснодар": Сафонов, Мартинович, Рамирес, Петров, Спайич, Ольссон (Уткин, 46), Вильена, Фернандеш (Намли, 72), Сулейманов, Ари, Берг (Игнатьев, 75).

"Ростов": Бабурин, Козлов, Чистяков, Чернов, Хаджикадунич, Попов (Зайнутдинов, 68), Глебов (Сигурдссон, 86), Ионов, Еременко, Байрамян (Саплинов, 79), Шомуродов.

Огоҳлантиришлар: Попов (53), Еременко (57), Чистяков (63), Зайнутдинов (77).




БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

90+5. "Ростов" яна гол ўтказиб юборди! 2:2!!! Қанотдан ҳаволатиб узатилган тўп Спайичнинг бошини топди ва у дарвозани ишғол қилди.

90+3. ГОЛ! 1:2! Игнатьев ўз мақсадига эришди. Дарвозабон билан бирга бир чиққан Игнатьев бу сафар гол ура олди.

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Бугун "Краснодар"нинг куни эмас экан. Игнатьев дарвозабон билан бирга бир чиқди. Зарбадан сўнг тўп Бабуринга тегиб Ари томонга борди. Аммо Ари ҳам дарвозани ишғол қила олмади.

87. "Ростов" мухлислари "Столица юга" дея ўз жамоасини қўллаб-қувватлашмоқда. Ҳақиқатдан ҳам - Россия жануби из йеллоу! Маълумот учун: Краснодар ҳам Россия жанубида жойлашган.

86. "Ростов" сафида сўнгги ўзгариш: Глебов ўрнига Сигурдссон майдонга тушди.

83. Шомуродов тўпга эгалик қилиши билан уни олдинга ташлади, аммо ҳимоячи ўз дарвозасига яқинроқ бўлгани учун тўпни эгаллаб олди.

81. Шапидан ажойиб зарба, аммо Бабурин тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

80. Мартиновичнинг боши ёрилган ва қон оқмоқда. Аммо ҳакам буни пайқамади ва учрашув давом этяпти. 

79. Ўзгариш: Байрамян ўрнига Саплинов майдонга тушди.

78. "Краснодар"дан хавфли ҳужум, аммо зарба ҳужумдек хавфли чиқмади. Посбон секин думалаб келаётган тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

77. Бахтиёр қоида бузди. Ҳакам Зайнутдиновга сариқ карточка кўрсатди.

75. Ўзгариш: Берг ўрнига Игнатьев майдонга тушди.

73. Стадион суҳандонининг айтишича, бугунги ўйинни кўриш учун аренага 34 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрди.

72. Ўзгариш: Фернандеш ўрнига Юнес Намли майдонга тушди.

68. Ўзгариш: Ивелин Попов ўрнига Бахтиёр Зайнутдинов майдонга тушди.

67. "Ростов"нинг узоқ давом этган комбинацион ҳужуми Байрамяннинг тўп олдириши билан якунланди.

64. Бабуриннн! Маркус Берг узатмани дарвозага бурди. Аммо дарвозабон ажойиб ҳаракат билан тўпни майдондан чиқариб юборди.

61. ГОЛ! Йўқ! Фернандеш тўпни қанотдан узатганда тўп майдонни тарк этиб, қайтган экан. Ўша вазиятда Ари тўпни дарвозага жойлади, аммо ён ҳакам байроқчани кўтариб, тўпни дарвозабон ўйинга киритиши кераклигини кўрсатди.

60. "Краснодар"нинг ўйини ўхшамаяпти, аммо Роман Ерёменко ҳам тўпни олдиришда давом этмоқда.

57. Ерёменко қарши ҳужумга ўтишда ноаниқ пас берди ва тўпни олиб қўйиш учун қўполлик ишлатди. Сариқ карточка.

55. Шарҳловчиларнинг айтишича, "Ростов" президенти ва директори ВИП трибунада эмас, "Ростов" захира ўриндиғи ортидаги трибунада ўйинни кузатишаётган экан.

53. Поповга сариқ карточка кўрсатилди. Жамоа сардори қоида бузгани учун жазоланди.

49. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Арининг бош билан узатмасидан сўнг тўп Шапига тушди, дарвоза бўшлигига қарамай Сулейманов аниқ зарба бера олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Ўзгариш: Олссон ўрнига Уткин майдонга тушди.

- Жамоалар майдонга қайтмоқда.

ТАНАФФУС! Голларни ТЕЛЕГРАМ каналимиз орқали кўчириб олишингиз мумкин

45+1. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Бабурин биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида сейв ижро этишга эришди.

42. Ўйинда тўхталиш. Рефери ВАРга мурожаат қилган кўринади. Ҳаммаси жойида, ўйинни давом эттириш мумкин.

41. ГОООЛ! Тўп "Краснодар" жарима майдончаси ичига узатилди. Ҳимоячилар уни қайтаришда хатога йўл қўйишди ва Ионов ўзига келган тўпни дарвозага қарата тепди. Бу сафар ҳам у дарвозани ишғол қила олди.

40. Марказга яқин ҳудудда Роман Ерёменко йиқитилди. Шарҳловчилар эса Шомуродовни "ақлли йигит" деб, уни мақташда давом этишмоқда.

34. ГОООЛ! Шомуродов тўпни қабул қилди ва жарима майдончаси ичига киришга ҳаракат қилаётгандек кўриниб, тўпни Ионовга ташлаб кетди. Алексей эса ажойиб зарба билан дарвозани ишғол қилди. Шомуродовдан голли пас!

31. "Ростов"нинг навбатдаги қарши ҳужуми Романнинг тушунарсиз зарбаси билан якунланди.

27. ЗАРБА! Шапи Бергнинг узатмасидан сўнг тўпни рақиб дарвозасининг яқин бурчагига жойлашга уринди, бироз ноаниқ.

25. Учрашувнинг дастлабки 25 дақиқасида "Краснодар" кўпроқ тўпга эгалик қилди, ростовликлар иккинчи жамоа бўлиб ҳаракат қилишяпти.

19. Шомуродов ўз жарима майдончаси олдида тўпни эгаллаб олди ва қарши ҳужумга отланди. Аммо у тўпни узатган "Ростов"нинг бошқа футболчиси узатмада бироз адашди.

18. Шарҳловчиларнинг сўзларига кўра, Шомуродов 700 минг доллар эвазига "Ростов"га ўтган экан.

16. Маркус Берг "иккинчи қават"даги курашда бошидан жароҳат олди. Шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатиб, футболчининг бошини бойлаб қўйишди.

13. ЗАРБА!!! Роман Ерёменко қарши ҳужумни узоқдан зарба билан якунланди. Сафонов сейв амалга оширди.

12. РПЛ турнир жадвалига эътибор берган бўлсангиз, "Ростов" 29 очко билан 3, "Краснодар" эса 28 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.

10. "Ростов" жарима майдончасига узатма, Бабурин тўпга чиқишда адашди, аммо Шапи ва Ари тўпни талашиб қолгани туфайли ўйиндан ташқари ҳолат юзага келди.

9. Бу сафар Шомуродов жамоадошидан тўпни қабул қилди ва жарима майдончасига кирди. Ҳамюртимиз рақиб ҳимоячисини алдаб ўта олмади ва тўпсиз қолди.

7. "Ростов" рақиб жарима майдончасига яқин ҳудудда стандарт ишлаб олди. Аммо узатма "Краснодар" посбонининг қўлига бориб тушди.

5. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Шомуродов рақибнинг хато узатмасидан сўнг тўпни эгаллаб олди ва тезда қарши ҳужумга ўтди. Элдор очилиб бораётган Алексей Ионовга тўпни узатди. Ионов дарвозабон билан бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади.

2. Учрашувдаги дастлабки қоидабузарлик Шомуродов томонидан амалга оширилди. У тўп учун курашда оёғини баланд кўтариб, хавфли ўйнади. 

1. Учрашув бошланди!

- Жамоалар ўша машҳур мусиқа остида майдонга чиқиб келишди.

- 35 074 мухлис сиғадиган "Краснодар" стадиони бугун тўлади. Чунки "Краснодар" - "Ростов" учрашуви учун чиқарилган барча чипталар сотиб бўлинди.


- "Ростов" президенти ўз ёнидан 2,5 млн. рубль сарфлаб, ростовлик мухлисларнинг Краснодарга бориш харажатларини ўз бўйнига олган эди. У ваъдасида турди.



- Ассалому алайкум сайтимизнинг қадрли ўқувчилари. Баҳс бошланишига бир неча дақиқалар бор. Ўйин стартигача сизни зериктирмасликка ҳаракат қиламиз.

"Краснодар" – "Ростов" 0:2

Гол: Ионов 34, 41.

"Stadion Akademii FK Krasnodar"

"Краснодар": Сафонов, Мартынович, Рамирес, Петров, Спайич, Ольссон, Вильена, Фернандеш, Сулейманов, Ари, Берг.

"Ростов": Бабурин, Козлов, Чистяков, Чернов, Хаджикадунич, Попов, Глебов, Ионов, Еременко, Байрамян, Шомуродов.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика