Latest news

23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  4 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  25 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  25 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  74 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  6 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4

Краевга биз ҳам соғлиқ тилаймз, пулни ким беради? News

Краевга биз ҳам соғлиқ тилаймз, пулни ким беради?

Сўнгги кунларда "Андижон" футболчиси Дмитрий Краевнинг соғлиғи оғирлашиб ўз ватанига учиб кетилганлиги ва клуб сайтида бир неча ҳафтадан буён турли кишилар томонидан тиланаётган соғлиқлар ҳақида ўқияпмиз.

Кеча "Футбол Экспресс" газетасида футболчи билан интервью чиқди. Унда футболчи Москвада жарроҳлик столига ётиши кераклиги аммо ҳозирча шифокорлар сўраётган пул унда йўқлигини айтган. Афсуски савол жавоб давомида унга айнан қанча сумма керак эканлиги ҳам айтилмаган. Ўз навбатида "Андижон" ФК футболчига пул йиғиш мақсадида ҳисоб рақами очган.

Кечирасизлар-ку, иш бундай бўлмайди-да. Масалан, дейлик унга 50 000 АҚШ доллари керак. Ҳомийлардан тушадиган пул 200 000га чиқиб кетиши мумкин, тўғрими? Ёки аксинча 1 000 000 сўм ҳам йиғилмаслиги мумкин. Бунақа ишларни амалга ошираётганда ҳадеб соғлиқ тилайвермасдан шунча пул керак ишқибозлар деб айтиш керак чамамда. Керак бўлса ҳисобот берилсин, мана шунча пул йиғилди, яна шунча қолди деб. Ҳафа бўлманглар-ку, футболчига раҳмим келиб кетди. Қуруқ соғлиқ тилаш билан киши даволаниб қолмайди. Мана мен 100 АҚШ доллари бердим, Сизлар ҳам беринглар денг бу бошқа гап. "Андижон"да футболни севишади, мухлислари жамоа йўлида керак бўлса жонини беради. Вақт топиб Краевнинг соғлиғи йўлида ҳайрия тадбири, яъни ўртоқлик учрашуви ташкил қилиб туриб чипталар сотуви ва маҳсус қутига йиғилган пулни Краевга юборса бўлади-ку!? Оддий мисол Бахтиёр Ҳамидуллаевнинг дўстлари деб туриб, ҳозир Фарғонада танафуссга чиққан ака-ука Дўрмоновларнинг дўстларига қарши ўйин ўтказилса. Мухлис ҳам келади, футболчига пул ҳам йиғилади. Ҳар бир футболчи 100 000 сўмдан ҳайрия фондига "ташласа" бир жойи камайиб қолмайди-ку...

Аслида энг ёмони ҳам шу. Сен бир жамоада тўп тепасан ва жароҳат оласан ва сен даволашлари учун бировлардан мадад кутасан. Дани Алвеш Абидал учун донар бўлишини айтган бир паллада, биз бу ерда соғлиқ тилашдан нарига ўтмаяпмиз.


Нодирхўжа Юлдашев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика