Latest news

17:55ОПЛ. "Сабаҳ" "Турон" меҳмони бўлмоқда, Умаралиев илк дақиқалардан майдондан (онлайн ҳисоб)  0 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  1 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  6 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  3 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  10 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  28 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  11

Ковач: “Бавария”да ажойиб муҳит ҳукмрон” News

Ковач: “Бавария”да ажойиб муҳит ҳукмрон”

“Бавария” бош мурабийи Нико Ковач жамоанинг бир қатор футболчилари унинг услубидан норози эканлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди.

“Бу каби хабарлар қаердан чиқмоқда ҳайронман. Аммо айни пайтда жамоада ажойиб кайфият ҳукмрон. Албатта, майдонга тушмаётган футболчилар бундан норози бўлишлари табиий. Биз ҳам ғалаба қозонмасак, хурсанд бўлмаймиз. Бироқ бу иш жараёнида бўладиган ҳолат.

Хамес Родригес ҳаммасини борича қабул қилиши керак. Жамоамизда топ-футболчилар кўп. Шу боис кимдир доим захирада қолиб кетиши табиий. Хамес биз учун муҳим футболчи. Аммо мен уни 12 футболчи сифатида майдонга тушира олмайман. Бошқалар қанча ўйин амалиётига эга бўлса, у ҳам шунча вақт майдонга тушади. 

Ҳар уч кунда майдонга тушаётганимиз боис таркибни муваффақиятли тарзда ротация қилишга мажбурмиз. 

Шунингдек, мен кам машғулотлар ўтказаётганлигимиз ҳақида ўқидим. Буниси энди кулгули. Биз ҳафтада уч куни ўйин ўтказсак, албатта, машғулотлар қисқароқ бўлиши лозим.

“Бавария”да ҳеч қандай инқироз кузатилаётгани йўқ. Биз шунчаки ҳозир қийин вазиятдамиз, ҳаммаси биз ўйлагандек амалга ошаётгани йўқ. Бунақа ҳолат ҳар бир жамоа билан юз беради”, дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kicker.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика