Latest news

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  7 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  8 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

Коутиньонинг "Ливерпуль" мухлисларига хайрлашув хати News

Коутиньонинг "Ливерпуль" мухлисларига хайрлашув хати

"Барселона"нинг янги ўйинчиси Филиппе Коутиньо ўзининг инстаграм саҳифасида "Ливерпуль" мухлислари билан хайрлашди.

"Ливерпулга кўчиб ўтганимиздан бери мен ва оилам ўзимизни жуда қулай ҳис қилдик, кўплаб янги дўстлар орттирдик. Биз клуб ва мухлисларимизнинг буюклигини майдонда ва ундан ташқарида ҳис этдик. Умид қиламанки, мен "Ливерпуль" мухлисларида ёқимли хотиралар қолдирдим.

Мен "Ливерпуль"ни тарк этдим, чунки "Барселона" - менинг орзуйим.

"Ливерпуль" ажойиб тарихга эга буюк клуб эканлигини билардим. Аммо, ўзим учун кашф этган асосий жиҳат бу ернинг ўзига ҳос қалби ва руҳидир. Бу ернинг ўзига ҳослиги ва характери бор.

Мен "Ливерпуль"ни тарк этдим, чунки "Барселона" - менинг орзуйим. "Ливерпуль" мен амалга ошириб улгурган орзу эди. Мен клубга ҳаётимнинг 5 йилини бердим.


Умид қиламанки, мухлислар менинг қароримни қабул қиладилар. Янги нарсаларни синаб кўришга қарор қилдим. Юрген Клопп ва бутун жамоага фақат хурсандчилик ва омад тилайман. Бу ажойиб жамоа, улар ҳар куни янада яхшироқ бўлиб боришмоқда.

"Ливерпуль"нинг энг муҳим бўлаги - унинг мухлислари. Сизнинг қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорчилигимни билдиришга ожизман. Қаерда бўлсам ҳам, "Ливерпуль" юрагимда бўлади. You’ll Never Walk Alone", - деб ёзди Коутиньо.

Rating: +64   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика