Latest news

21:16"Манчестер Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  2 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  19 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  20 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  5 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  14 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0

Косонсойда кучлар тенг келди: «Навбаҳор» – «Динамо» 1:1 News

Косонсойда кучлар тенг келди: «Навбаҳор» – «Динамо» 1:1

Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Динамо” учрашуви бўлиб ўтди.

7-дақиқада Ғайрат Жўраевнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Леонид Кошелев боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.  10-дақиқада Санъат Шиховнинг зарб билан тепган тўпини Леус майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбасидан кейин Шихов дарвоза устуни ва тўсини кесишган нуқтани нишонга олди. 19-дақиқада Қаҳрамон Маҳаммаджонов қулай имкониятга эга бўлганди. Аммо Ойбек Нурбоев сўнгги паллада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 40-дақиқада Леонид Кошелевнинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Гаппаров дарвозага йўллашга уриниб кўрганди. Аммо, тўп устунга тегиб майдонни тарк этди. 44-дақиқада Сайфиевнинг 25 метрлардан амалга оширган жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Дастлабки бўлим якунланди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 48-дақиқада Ойбек Нурбоев дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди. Меҳмонов тўпни қайтарди. 75-дақиқада Азамат Бобожонов самарқандликларнинг навбатдаги ҳужумини самарали якунлади. Леус билан деярли ёлғиз қолган Бобожонов дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди - 1:1. Ўйин мана шу ҳисоб билан тугади. 

 

16:30 - «Навбаҳор» – «Динамо» 1:1 (1:0)
Голлар:
Леонид Кошелев 7, - 1:0 (Ғайрат Жўраев). Азамат Бобожонов 75, - 1:1.  
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Тўхтасинов (Андижон)
«Навбаҳор»: 78.Павел Леус, 6.Леонид Кошелев, 10.Акрам Баҳриддинов (9. Илҳом Бойдедаев, 73), 13.Тимур Султанов, 20.Ғайрат Жўраев, 26.Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 31.Рустам Аъзамов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 45.Александр Лупашко (22. Рўзимбой Аҳмедов, 58), 47.Тимур Яфаров, 99.Аюбхон Гаппаров. 
Захира: 12. Ислом Жўраев, 8. Азим Аҳмедов, 17. Соҳиб Абдуллаев, 21. Аъзам Алиев, 44. Оятулло Муҳиддинов.
«Динамо»:
1.Игорь Михайлов, 4.Ойбек Нурбоев, 6.Акмал Бозоров, 10.Тўлқин Мирзаев (17.Абдулла Набиев, 58), 12.Санъат Шихов, 16.Акмал Холмуродов, 18.Сирож Сайфиев, 21.Азамат Бобожонов (48.Ильдар Маматказин, 86), 26.Комил Шарофиддинов, 55.Аваз Агалиев, 72.Алишер Саматов.
Захира:
30. Умид Низомов, 22. Фирдавс Абдусалимов, 40. Ильдар Магдеев, 70. Фарруҳ Шотурсунов, 77. Омад Тойлоқов.
Огоҳлантиришлар:
Комил Шарофетдинов 18, Қаҳрамон Маҳаммаджонов 32, Азим Аҳмедов 49, Илдар Магдеев 79, 
Назоратчи:
Ғ. Каримов (Тошкент).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика