Latest news

14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  1 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  1 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  5 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  0 12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  0 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  23 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  3 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  5 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  7 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  1

Космин Оларио: "Ўзбекистон жисмонан биздан кучли эди" News

Космин Оларио: "Ўзбекистон жисмонан биздан кучли эди"

Ўзбекистон - Саудия Арабистони (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида Космин Оларио қатнашди.
"Бу мен учун қайғули ўйин бўлди. Бор куч билан ўйнадик, лекин йигитлар кўп хатога йўл қўйишди. Афсуски омадимиз келмади ва чорак финалга чиқа олмадик. Ҳисоб тенглаштирганимиздан сўнг иккита гол ўтказдик. Ўзбекистон жисмоний ҳолат борасида биздан кучли ўйнади, футболчилар охиригача ўйнади ва гуруҳдан чиқди", - деб гап бошлади Оларио.

- Сиз Саудия Арабистони терма жамоасига келганизда барча хурсанд бўлганди...

- Аввало барчаси учун раҳмат. У ерда анчагина яхши ҳаёт кечирдим. Саудия халқига раҳмат айтаман. Сўнгги кунларда Саудия Арабистони футбол федерацияси президенти билан кўп гаплашдик. У ёшларга катта аҳамият бермоқда. Ёшлар ҳали келажакда яхши ўйин кўрсата олишади. Агар жамоага янада кўпроқ ёшлар келса янада кучлироқ ўйин намойиш этамиз.  

- Ёсир Ал Шаҳрони ва Фаҳад Ал Муваллад каби ўйинчилар бугун майдонга тушишди. Нима учун ўтган ўйинда тушмаган футболчиларга имкон бердингиз?
- Менинг тактикам шундай. Кеча ҳам айтгандим. Бу ўйинчилар жамоамиз келажаги ҳисобланади. Уларга ҳам имон бериш керак. Бу мусобақадан сўнг таркибда кўплаб ўзгаришлар бўлади.

- Осиё Кубогида 9та жамоа иштирокни бошлади. 2таси чорак финалга чиқди. Араб жамоаларига нимадир бўлдими?

- Араб жамоаларида ташкилий ишларида камчиликлар бор. Болалар футболига кўпроқ эътибор қаратиш керак.

- Саудия Арабистони терма жамоасидек кучли жамоа кетма-кет иккинчи бор Осиё Кубогида гуруҳда қолиб кетди. Бу Саудия Арабистони учун фожиами?
- Йўқ фожиа эмас. Қаттиқ хафагарчилик бўлди. Клублар кучайса терма жамоа ҳам кучаяди. Муаммолар кўп.

- Ўзбекистон мураббийи асосий таркибда 5та ўзгариш қилди, иккинчи бўлимда яна ўзгариш қилди ва ўша ўйинчи гол урди. Қосимов сизни мағлуб этдими?

- Дуранг бўлиб турганида ҳужумчини алмаштирмоқчи эдик. Лекин у гол ургач режамиз ўзгарди.

- Бугунги ўйинда жуда кўп бор ҳужумга ўтдинглар лекин фойдаси бўлмади. Нима учун?

- Биз дебютдаёқ гол ўтказдик, шу боис мажбур ҳужумга ўтдик. Баъзан ҳужум қовушади, баъзан эса йўқ.

- Бугунги ўйинда ўтказилган голларда Волид Абдуллоҳнинг хатоси бўлдими?
- Волид хато қилди тўғри. Лекин бундай ўйинларда дарвозабонни алмаштириш қийин масала. Мусобақа биз учун тугади, балки кейинги учрашувларда бошқа посбонни синаб кўрарман.

- Терма жамоадаги фаолиятингизни давом эттирасизми ёки клубга қайтасизми?
- Сабаби менинг шартномам фақат мана шу мусобақа учун тузилганди. Қисқа вақт ичида жамоани бирдан кучайтриб юбориб бўлмайди.


Нарзулла Сайдуллаев
Мельбурн
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика