Latest news

16:47Расмий хабар: Абдуллоҳ Олимов - ФарДУ футболчиси!  0 16:25ЕЧЛ. Плей-оффга қуръа ташланди. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид"  51 16:15"Ал Ҳилол" "Реал"га 30 миллион евро таклиф қилган. Қизиғи, Винисиус учун эмас  5 16:00Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Жароҳатлардан сўнг футбол билан хайрлашиш фикри пайдо бўлган эди"  1 15:23Ислом Исмоилов: "Саудия Арабистони билан ўйинда икки хил тактикани синовдан ўтказдик"  0 15:14"Қизилқум" яна бир легионер билан шартнома имзолади  1 14:48Хендерсон "Аякс" сафида майдонга тушишдан бош тортяпти  2 14:12"Ал Аҳли" "Порту" етакчиларидан бирини сотиб олишга яқин  0 13:35"Арсенал" "Адана Демирспор" дарвозабонини сотиб олмоқчи бўлган  2 13:09Расман: "Лейпциг" ПСЖ футболчисини рекорд суммага сотиб олди  0 12:37Рўзимбой Аҳмедов: "Хоразм" Суперлигада рақибларига "бош оғриқ" бўла олади"  4 12:19Серхио Рамос ўзига янги жамоа топди  2 11:56"Ал Насср" АПЛда тўп тепаётган осиёлик футболчи учун 107,5 млн евро тўлашга тайёр  3 11:35Расман: "Барселона" футболчиси "Ал Иттиҳод"га ўтди  2 11:15"Хоразм" Туркияда йиғин ўтказади   3

Коррупция. Нечта ҳолат аниқланди? News

Коррупция. Нечта ҳолат аниқланди?

2017-2018 йиллар.

SportRADAR маълумотига кўра, Ўзбекистон чемпионатида ўтказилган учрашувлардан 53таси шубҳали деб топилган. Тўғри ўқидингиз: 5 ёки 3 эмас — 53...

Ортиқ ўзгариш, ўзгартириш пайти келганди. 2019 йил аввалида Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан футбол фаолиятини назорат қилиш учун бошчилигида ростакам инспекция тузилиб, унга Дилшод Ҳакимов масъул қилиб қўйилди. Бу коррупцион ҳолатларга қарши фақат сўзда эмас, амалда ҳам курашиш имкониятини пайдо қилган эди.

Натижа ўзини узоқ куттирмади. Апрель ойига бориб келишилган ўйинлар ташкил қилгани учун "Навбаҳор" жамоасининг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов 5 йилга дисквалификация қилинди (кейинчалик бу муддат қисқартирилган)...

Ўша йилнинг ёзида Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалом Азизовнинг ЎФА президентига айланиши тотализатор ва келишилган ўйинларга қарши "жанг"ни кучайтирди...

Бу борадаги ишлар 24 декабрь куни ўтказилган конгрессда алоҳида эътироф қилинди. Шундан кейин ЎФА расмий сайтида эълон қилинган хабарлар асосида нечта иш ўрганилганини санаб чиқдик. Рақамлар кутганимиздан анча кўп чиққани кишини хурсанд қилади.

Махсус инспекция фаолиятини бошлаганидан бери 34 та коррупцион ҳолатни аниқлаган. Улар бўйича 70га яқин футболчи, ҳакам, мураббий, шунингдек, расмий шахслар ҳамда клубларга нисбатан чора кўрилган.

Фақат ЎФА президентига бўйсунадиган тузилманинг фаоллиги бутун футбол жамоатчилигини мунтазам сергак бўлишга, хато қилмасликка чақиряпти. Шу туфайли конгрессда инспекция фаолияти янада кучайтирилиши эълон қилинди. Айни пайтда барча клублар бу йўлда бирлашиши ва футбол ривожи учун масъулларга кўмаклашиши сўралмоқда. Бир сўз билан айтганда, футболдаги ҳалоллик учун барча бирдек жавобгар бўлиши керак.

Author :
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика