Latest news

08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  0 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  0 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  3 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  3 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  5 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  13 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  5 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  26 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  29 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  53 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  257 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  4

"Коростиченконинг "Локомотив"га тайинланиши? Биздан ҳам Нагельсманн чиқишини истаймиз" - Тўлабек Акрамов News

"Коростиченконинг "Локомотив"га тайинланиши? Биздан ҳам Нагельсманн чиқишини истаймиз" - Тўлабек Акрамов

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси раҳбарияти ўтган мавсум якунлангач бир қатор ўзгаришларга қўл урди.

Жамоа билан бир мавсум фаолият олиб борган португалиялик Микаэль Секейра билан ҳамкорликни давом эттирмайдиган бўлди. Эндиликда унинг ўрнида ёш мураббий Денис Коростиченко фаолият олиб боради. Унга яқинда бутсаларини михга илган Акмал Шораҳмедов кўмаклашади. Таркиб ҳам нисбатан ёшартирилаётганини янги келаётган футболчилардан билиш қийин эмас. Мазкур мавзулар юзасидан "Локомотив" бош менежери Тўлабек Акрамовни суҳбатга чорладик. 

- Дастлаб мураббийлар штабидаги ўзгаришларга тўхталиб ўтсангиз. Бундай қарорга қандай қилиб қабул қилинди?

- Ҳаммаси оддий. Раҳбарият томонидан жамоани ёшартириш бўйича вазифа берилган эди. Микаэль Секейранинг кейинги мавсумда ишламаслиги аниқ бўлиб улгурганди. Унинг жамоада қолмаслиги ойдинлашгач ўзимиздан мураббий излашга киришдик. Якунда Денис Коростиченкога ишонч билдиришга қарор қилдик. Ушбу мураббий аввал Тимур Кападзе билан, кейин Микаэль Секейранинг ёнида етарлич тажриба тўплади. Тўғри мураббий - ёш. Лекин қачондир ёшларга ҳам имконият бериш керак-ку. Ҳазил қилиб айтганда, биздан ҳам Нагельсманн чиқишини истаймиз. Умид қиламанки, Коростиченко билдирилган ишончни оқлайди. Раҳбарият томонидан барча шароитларни яратиб беришга ҳаракат қиламиз. 

- Микаэль Секейранинг кетиши нима билан боғлиқ? Балки мураббий ва клубнинг қарашлари бир-бирига тўғри келмадими?

- Унинг жамоамизни тарк этиши очиғини айтганда оилавий сабаблар билан боғлиқ. Чунки бир йил оиласидан узоқда яшади. Тошкентга оиласини олиб келишни истади, лекин ҳужжат билан муаммолар бўлди. Иккинчидан кичкина боласи бор эди.  

- Аввалги йилларга нисбатан клуб тайёр ва номдор футболчиларни эмас, кўпроқ ўсиш жараёнидаги футболчиларни қўшиб олмоқда...

- Жамоани анча ёшартирмоқдамиз. Асосий мақсадимиз уларни шакллантириб яқин 2 йилда чемпионлик учун курашадиган жамоага айлантириш. 

- Бу мавсум қишда хориж йиғин ўтказишга эҳтиёж сезилмадими?

- Ҳозир ўзимизда ҳам шароитлар яхши. Ёшларни энди шаклланмоқда. Тошкент ёки Туркия бунинг катта фарқи йўқ. Бу нарса бошимиздан ўтган. Ўзингиз ҳам кўряпсиз, йиғинларда кўп ёшлар кўрикдан ўтяпти. 

- Денис Коростиченкога охиригача имконият бериладими? Кўпинча натижа бўлмаса, мураббийни ишдан олиш ҳолатлари учрайди...

- Биз ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда бу қарорга келдик. Ёш таркиб ва ёш мураббийлар бирга ишлаб мустаҳкам жамоага айланади, деб ўйлайман.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика