Коростиченко ва Мақсудовга тегманг!
10 may 2022 13:02
News
Коростиченко ва Мақсудовга тегманг!
Қувонарлиси дастлабки 7та турдан кейин Суперлигамизда биронта мураббий истеъфога чиқарилгани йўқ. Мураббийлар қўнимсизлиги ҳеч қачон ҳеч қайси жамоага ёрдам бермаган.
Албатта, раҳбарият натижа ижобий бўлавермагач охири бош мураббийни ишдан бўшатишга мажбур бўлади. Аммо икки мураббий борки улар жамоаси ижобий натижа қайд этмаса ҳам ўз лавозимида қолиши керак, камида йил охиригача.
Булар Денис Коростиченко ва Шуҳрат Мақсудов. Нега дейсизми? Сабаби раҳбарият бу икки мураббий олдига ёшларни ўйнатиш вазифасини қўйган. Иккала клубда ҳам молиявий ҳолат олдинги вақтлардаги каби ТОП эмас. Айниқса "Локомотив"да. Тўғри иккала жамоада ҳам тажрибали футболчилар жуда кўпчиликни ташкил этади ва ёшлар саноқли майдонга тушмоқда. Масалан "Бунёдкор"нинг молиявий ҳолати зўр бўлганида қишда бошқа клубга кетган футболчиларни ўз сафида сақлаб қолган бўларди. "Локомотив"да ҳам шундай вазият. Иккала жамоа раҳбарияти бу йил ёшлар ва бошқа клубда ўз ўрнини йўқотиб қўйган футболчилар билан ўйнашга рози бўлдими демак бош мураббийга 7та ёки 10та тур эмас кўпроқ имкон бериши шарт.
Қуйи поғоналарда бораётган бошқа жамоаларимизда вазият ўзгача. У ердаги мураббийлар ўзларига керакли бўлган футболчиларни деярли барчасини қўлга киритишди, таркиб юқоридаги икки клубдан фарқли равишда кучайтирилди ва раҳбарият улардан натижа кутишга ҳақли.
Шундай экан "Бунёдкор" ва "Локомотив" раҳбариятига сарлавҳадаги гапни такрорлаймиз: Коростиченко ва Мақсудовга тегманг! Бу менинг ўта шахсий фикрим.

Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments