Latest news

22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  0 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  0 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  22 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  123 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1

Коронавирус Хитой футболига қандай таъсир кўрсатмоқда? News

Коронавирус Хитой футболига қандай таъсир кўрсатмоқда?

Яхши биласиз, охирги пайтларда Хитойнинг Ухань шаҳрида пайдо бўлган коронавирус атамаси жаҳон матбуотидан тушмай қолди.

Бу эса ўз навбатида нафақат одамларнинг турмуш тарзига, балки Хитой футболига ҳам катта таъсир ўтказяпти. Қуйида ушбу "кўринмас ажал"нинг спортга ўтказаётган таъсири ҳақида тўхталамиз. 

Суперкубок қолдирилди 

5 февраль куни чемпион "Гуангжу Эвергранд" ҳамда Кубок соҳиби "Шанхай Шенхуа" ўртасида Суперкубок бўлиб ўтиши белгилаб қўйилганди. Суперкубок шарқий Хитойдаги Жиангсу провинциясида жойлашган Сужу шаҳрида ўтказилиши режа қилинган ҳамда шу ўйин билан янги мавсумга старт бериш кутилганди. 

Лекин мамлакатда тарқалган коронавирус сабаб Суперкубок номаълум муддатга қолдирилди. Хитой футбол ассоциацияси бу ҳақда шундай баёнот берди: "Кенг жамоатчиликнинг бир жойда тўпланишига ҳукумат томонидан рухсат берилмаётгани сабабли Суперкубок номаълум муддатга қолдирилди. Ўйин қачон ва қаерда бўлиб ўтиши ассоциация томонидан кейинроқ маълум қилинади". 

Клублар дастлабки 3 турни сафарда ўтказади 

Айнан коронавирус сабаб ОФК Хитой клублари ОЧЛдаги дастлабки учта турни сафарда ўтказишини маълум қилди. Бу йилги Осиё чемпионлар лигасида Хитойдан "Бейжинг ФК", "Шанхай Шенхуа", "Гуангжу Эвергранд" ҳамда "Шанхай СИПГ" иштирок этади. 

Ҳозирча тўрттала жамоа ҳам дастлабки 3 турни сафарда ўтказиши аниқ бўлиб улгурди. Қолган учта тур ҳам сафарга кўчирилиши мумкин. Чунки ОФК берган маълумотда 4,5,6-турлар қаерда бўлиб ўтиши вазиятга қараб ойдинлик киритилади дейилган. 

Суперлига қачон старт олиши номаълум 

Хитой Суперлигаси аслида 22 февралдан бошланиши лозим эди. Лекин тушунарли сабабга кўра, янги мавсум старти номаълум муддатга қолдирилди. Энди катта эҳтимол билан Суперлига баҳсларига баҳорда старт берилади. 

Мамлакат спорт вазирлиги бу борада шундай чиқиш қилди: "Халқимиз саломатлигини ўйлаб барча спорт турларидаги халқаро ва ички мусобақаларни апрель ойига қадар тўхтатиб турамиз". 

Воқеалар қандай тус оляпти? 

- Коронавирус аломатлари Хитойдан ташқари АҚШ, Канада, Франция, Япония, Жанубий Корея, Таиланд ва Сингапурда ҳам кўрина бошлади. 

- Хитой ҳукумати Ухань ва Хуанган шаҳарларини ёпиб қўйишди. Мамлакатнинг катта қисми изоляция ҳолатига тушган. Кўплаб ресторан ва кинотеатрлар ёпилиб, улар ўрнига касалхоналар қуриляпти. 

- 26 январь куни Хитой футбол ассоциацияси аёллар ўртасидаги Олимпия ўйинларига саралаш босқичи Хитойдан Австралияга кўчирилишини расман маълум қилди. 

- 3-9 февраль кунлари Хитой, Австралия, Таиланд ва Хитой Тайпейи ўртасида футбол бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтиши лозим эди. Бу ўйинни ҳам Хитойда ўтказиш бекор қилинди. 

- Хитойнинг Дунгуан шаҳрида теннис бўйича Федерация Кубоги ўтказилиши лозим эди. Бу мусобақа Қозоғистонга кўчирилди ва 4-8 февралга белгиланди. 

- 24 январь куни Хитой баскетбол федерацияси ички чемпионат ўйинлари номаълум муддатга қолдирилганини эълон қилди. 

- Коронавирус киберспортга ҳам катта таъсир ўтказди. Тўғри, интернет орқали онлайн тарзда компьютер ўйинларини ўйнаса бўлади. Бироқ Хитойда киберспорт LAN шаклида ривожланган бўлиб, бунда ўйинчилар компьютер қаршисида ўтиргани билан уларни катта экранлар орқали минглаб мухлислар томоша қилади. 

- Эпидемия сабаб Хитойда анча урф бўлган League of Legends чемпионати ҳамда WESG Олимпиадаси номаълум муддатга қолдирилди. Шунингдек, Starcraft II, CS:GO, Hainan Master Spring Invitational мусобақаси ҳам ўтказилмаяпти. Бундан эса ташкилотчилар миллионлаб доллар миқдорида молиявий зарар кўрган. 

Юлдузларга нима бўлади? 

Маълумки, Хитой чемпионатида кўплаб юлдузлар фаолият юритади. Ҳозирда кўпчилик хорижлик футболчилар мамлакатни тарк этса, чемпионат қай аҳволда қолишидан саросимага тушган. 

Масалан, биргина "Шанхай СИПГ"да тўп тепаётган легионерларни олайлик. У ерда Халк, Оскар, Арнаутович, шунингдек ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳам бор. Ҳозирда баъзи ОАВ юлдузлар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилиш ҳақида ўйлай бошлаганини ёзмоқда. 

"Гуангжу Эвергранд"да бош мураббий сифатида Фабио Каннаваро ишлаб келмоқда, футболчилардан Паулиньо ва Талиска тўп тепяпти. Лекин кимда иккита фуқаролик бўлса, мамлакатдан чиқиб кетиш осон бўлмайди. Масалан, ўтган йил Хитой фуқаролигини қабул қилиб, ҳатто миллий терма жамоада ўйнашга улгурган Элкесон нима қилади? 

Лекин ҳозирча факт шуки, ҳеч ким ўз клубини тарк этгани йўқ. Ҳамма жимгина воқеалар ривожи қандай якун топишини кутмоқда.

Rating: -24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика