Latest news

18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  0 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  10 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  11 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  33 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6

Коронавирус ва спорт. Ушбу хавфли касаллик спортга қандай таъсир кўрсатмоқда? News

Коронавирус ва спорт. Ушбу хавфли касаллик спортга қандай таъсир кўрсатмоқда?

Хабарингиз бор, шу кунларда Хитойда хавфли касаллик - коронавирус тарқалган.

Касаллик сабаб ҳозирга келиб 427 киши вафот этди (4 февраль, 18:00даги маълумот). 20 мингдан ортиқ киши ушбу вирусни юқтириб олган. 

Юқумли касаллик спорт соҳасига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Қуйида касаллик сабаб бекор қилинган мусобақалар рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Бокс - Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа. 3-14 февраль кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида бокс бўйича Осиё ва Океания спортчилари учун лицензия берувчи мусобақа ташкил этилиши лозим эди. Аммо, Халқаро Олимпия қўмитаси мусобақа 3-11 кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрига кўчирилганини маълум қилди. 

Қайд этиш лозимки, ушбу мусобақада иштирок этиш учун Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 17 январь куни Хитойнинг бошқа бир шаҳри - Уйшанга йўл олишганди. Терма жамоа Ухандаги мусобақага 500 километр узоқликда жойлашган Уйшань шаҳрида тайёргарлик олиб бораётганди. Аммо, коронавирус сабаб мусобақа ҳам қолдирилди ва боксчиларимиз Ўзбекистонга қайтиб келишди. 

Теннис - FedCup. Аёллар терма жамоалари ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланадиган ушбу турнирнинг Осиё/Океания минтақаси биринчи гуруҳ босқич баҳслари 4-8 февраль кунлари Хитойнинг Дургуан шаҳрида ташкил этилиши лозим эди. Афсуски, ушбу беллашувлар номаълум муддатга қолдирилди. Мусобақа бекор қилинганидан сўнг Халқаро теннис федерацияси мусобақа мезбонлиги учун Қозоғистонга таклиф билан чиққанди. Аммо, қўшниларимиз мусобақани ташкил этишни исташмади ва баҳслар номаълум муддатга қолдирилди. Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиши лозим эди. Қизларимиз мазкур босқичда Хитой, Хитой Тайпейи, Ҳиндистон, Индонезия ва Корея Республикаси терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришлари белгилаб қўйилганди. 

Енгил атлетика - Ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати. 12-13 февраль куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилиши лозим бўлган мусобақа ташкил этилмайдиган бўлди. Ушбу мусобақада ҳам ўзбекистонлик атлетлар ўз имкониятларини синаб кўришлари лозим эди. 

Енгил атлетика - Ёпиқ иншоотлардаги жаҳон чемпионати 13-15 март кунлари Нанкин шаҳрида ўтказилиши белгилаб қўйилди. Аммо, Бутунжаҳон енгил атлетика ассоциацияси баҳслар 2021 йилга кўчирилгани ҳақида эълон қилди. 

Спорт курашлари - осиёлик курашчилар учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа. 

Хитойнинг Хиань шаҳри мезбонлик қилиши кутилган лицензион мусобақа 27-29 март кунлари ташкил этилиши режалаштирилганди. Афсуски, ўлим вируси ушбу мусобақага ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Ушбу мусобақа орқали ўзбекистонлик полвонлар ҳам кўплаб лицензия қўлга киритишлари кутилаётганди. 

Футзал - Осиё чемпионати. 26 февраль куни Туркманистоннинг Ашҳобод шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати ўтказилиши лозим эди. Аммо, ташкилотчилар таваккал қилишни исташмади ва Хитойдан ташқарида ўтказиладиган ушбу мусобақани ҳам бошқа муддатга қолдиришди. 

Баскетбол - Олимпиадага лицензия берувчи мусобақа. Аёллар ўртасида Токио Олимпиадасида қатнашиш ҳуқуқини берувчи турнир 6-9 февраль кунлари Хитойнинг Фошань шаҳрида бўлиши лозим эди. Энди турнир Сербия пойтахти Белград шаҳрида ўтказилади. 

Хоккей - "Куньлунь Ред Стар" жамоаси КХЛдаги учрашувларини сафарда ўтказади. Пекин жамоаси плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда ва деярли йўлланма масаласини нақд қилиб қўйган. Бу ҳозирча жамоага таъсир қилмаслиги мумкин. Аммо, плей-офф баҳслари бошлангач, бу жамоага акс-таъсир ўтказиши аниқ. 

Ушбу касаллик сабаб шунингдек тоғ чанғиси бўйича жаҳон кубоги босқичи, футбол бўйича аёллар ўртасида Олимпиадага лицензия берувчи турнир, бадминтон бўйича нуфузли "China Masters" турнири ва яна бир қатор маҳаллий мусобақалар ҳам бошқа муддатга қолдирилди. Шунингдек, футбол бўйича Осиё чемпионалар лигасида Хитой жамоалари дастлабки учта ўйинни сафарда ўтказишлари аниқ бўлиб улгурган.

UPD. Ушбу материал эълон қилинганидан сўнг юқори спорт ташкилотларида фаолият олиб борувчи дўстларимиз 12 февраль куни Қозоғистонда сув полоси бўйича аёллар ўртасида ўтказиладиган лицензион мусобақа бекор қилингани, шунингдек апрель ойида Хитойда таэквондо WTF бўйича ўтказиладиган лицензион турнир ҳам катта эҳтимол билан бошқа жойга кўчирилиши ҳақида маълумот беришди. Эътибор учун раҳмат.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика