Latest news

15:01Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  1 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  16 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  14 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  14 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6

Koronavirus Info. Ўзбекистонда бир кунда 93 нафар бемор коронавирусдан тузалди, касалланганлар сони эса 1716 нафарга етди News

Koronavirus Info. Ўзбекистонда бир кунда 93 нафар бемор коронавирусдан тузалди, касалланганлар сони эса 1716 нафарга етди

Телеграмдаги расмий "Koronavirus Info" каналидаги энг муҳим хабарларни тақдим этиб борамиз.

2020 йил 22 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1716 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонда бир кунда 93 нафар бемор коронавирусдан тузалди.

Хоразмда яна 35 нафар бемор соғайди.

Тузалганларнинг 31 нафари Россиядан чартер рейс билан келган. Қолган 4 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Улардан 29 нафари эркак, 6 нафари аёл. Беморларнинг 6 нафари Бухородан, 5 нафари Хоразмдан, 4 нафардан — Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижондан, 3 нафардан — Фарғона ва Қашқадарё вилоятларидан, 2 нафардан — Наманган, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан бўлса, 1 нафардан — Жиззах ва Сурхондарё вилоятларидан. Улар орасида энг каттаси 58 ёшда, энг кичиги 7 ёшда.

Тошкентда яна 17 нафар бемор соғайди.

Тузалганларнинг барчаси Тошкент шаҳридан. Улардан 16 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқот орқали инфекция юқтириб олган. 1 нафари Лондондан Тошкентга келган.

Беморлардан 4 нафари эркак, 13 нафари аёл. Улар орасида энг каттаси 69 ёшда бўлса, энг кичиги 2020 йил туғилган (онаси билан бирга реабилитацияга кузатилди).

Андижонда яна 26 нафар бемор соғайди.

Соғайганларнинг барчаси Андижон вилоятидан. Беморларнинг 5 нафари эркак, 21 нафари аёл. Уларнинг 1 нафари Қирғизистондан келган, қолган 25 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқот орқали инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 59 ёшда бўлса, энг ёши кичиги эса 21 ёшда.

Шу кунгача жами соғайганлар — 450 нафарга етди.



#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика