Latest news

00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  1 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2

Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган учинчи бемор вафот этди News

Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган учинчи бемор вафот этди

Телеграмдаги расмий "Koronavirus Info" каналидаги энг муҳим хабарларни тақдим этиб борамиз.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Ш. шу йилнинг 30 март куни тез тиббий ёрдам орқали оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга барча зарур муолажалар кўрсатилган. Шу йилнинг 31 март куни беморга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида республика Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига ўтказилган. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижаси унда коронавирус инфекцияси борлигини тасдиқлаган.

40 ёшли бемор ушбу клиниканинг реанимация бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. Даволаниш даврида тиббиёт фанлари доктори, профессор А. Хаджибаев раҳбарлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош пульмонологи, профессор И. Ливерко, етакчи реаниматологлар Д. Собиров ва Х. Саттаров иштирокида видеоалоқа орқали керакли тавсиялар бериб борилган.

Бундан ташқари, даволаш стандартларига мувофиқ, вирусга қарши, антибактериал, инфузион, муколитик, симптоматик ва респиратор терапия муолажалари ҳам олиб борилган.

Бироқ қатор соҳа мутахассисларининг ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан кеча оқшом беморнинг аҳволи кескин ёмонлашган. Етакчи реаниматолог ва бош торакал хирург Ш. Худойбергенов бошчилигидаги мутахассислардан керакли тавсиялар ҳам олинган. Берилган тавсияларни тўлиқ бажарилишига қарамасдан бемор Ш.да юрак ва ўпка етишмовчилиги сабаб юрак фаолияти тўхташи кузатилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланган 72 ёшли шахс вафот этди         

Koronavirus Info. Бугун вафот этган эркак киши 39 ёшда эди (Батафсил маълумот)        


#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика