Latest news

13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  0 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  0 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  4 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  10 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0

Кореяликлар рақибни чалғитиш учун рақамларни алмаштиришди News

Кореяликлар рақибни чалғитиш учун рақамларни алмаштиришди

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Син Тхе Ён турнир бошланишидан аввал рақибнинг унинг жамоасига бераётган эътиборидан ҳавотирланди.

Тактика ва футболчилар жойини сир сақлаш учун мураббийлар штаби айёрликка қўл урди.

Кореялик футболчилар очиқ машғулотда рақамсиз қора либосларда шуғулланишди.

Син Тхе Ённинг фикрича, айғоқчилар унинг ғояларини била олишмайди - улар жанубий кореялик футболчиларни ажрата олишмайди.

"Жамоамиз хотиржам. Агар ўйлаганимизни амалга ошира олсак, натижага эришамиз!

Барча мураббийлар рақиб уларнинг жамоасини кузатаётгани ҳақида ўйласа керак.

Жанубий Корея терма жамоаси футболчиларининг либосида тўрт хил рақам. Бу шведларни чалғитиш учун. Атайин формадаги рақамларни алмаштирдик - европаликлар кореялик ўйинчиларни ажратиши қийин. Бундан фойдаланишга уриндик.

Эртага Швеция сафида ким майдонга тушишини биламиз. Швеция эса Корея таркибида кимлар ўйнашидан бехабар".

Жанубий кореяликларнинг ҳавотири бекор эмас экан. Швеция терма жамоаси бош мураббийи ассистентларидан бири Лассе Якобссон Осиё жамоасини Австриядаги йиғиндан бери кузатиб юргани маълум бўлди.

Бироқ шведлар устози Янне Андерссон тезда уни оқлади: "Лассе Жанубий Корея тактикасини ўрганиш билан шуғулланди. У машғулот ёпиқ эканлигини билмаган. Буни нотўғри тушунганлардан узр сўрайман".

Шведлар ЖЧ-2018дан олдин психолог билан ишлагани аниқланди. Бироқ бош мураббийнинг сўзларига кўра, у спорт масалалари бўйича маслаҳатчи экан.

Биринчи ўйин натижасига кўра, шведларнинг тайёргарлиги фойдалироқ бўлиб чиқди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика